UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  3 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Бразилия футзал терма жамоаси аъзоси Марсель: "Украинага қарши баҳсда Хорватия билан бўлгани каби жисмоний куч муҳим аҳамият касб этади" Янгиликлар

Бразилия футзал терма жамоаси аъзоси Марсель: "Украинага қарши баҳсда Хорватия билан бўлгани каби жисмоний куч муҳим аҳамият касб этади"

Бразилия футзал терма жамоаси етакчиси Марсель ЖЧ ярим финалидан ўрин олган Украина билан баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Аслида бизнинг асосий эътиборимиз ҳимояга қаратилган. Биз гол ўтказиб юбормаслик учун ҳаракат қиламиз, чунки ҳужумни табиий равишда якунлашни биламиз. Бразилиялик футзалчилар фақат олдинга ҳаракатланиш ва гол уришга интилишга одатланган. Агар биз ҳимоя ва ҳужумни мувозанатлаштира олсак, ғалаба қозониш учун яхши имкониятга эга бўламиз.

Украинага қарши баҳсда Хорватия билан бўлгани каби жисмоний куч муҳим аҳамият касб этади. Украина жисмонан кучли жамоа. Шунга қарамай, натижага эришиш учун шиддатни йўқотмасдан, бўшлиқлар топиб, рақибни жазолашимиз керак.

Биз Жаҳон чемпионатининг ярим финалидамиз, шу боис ўта диққатли бўлишимиз талаб этилади. Ўйлайманки, Марокашга қарши ўйиндагидек диққат, қатъият ва барқарорликни таъминлай олсак, бўлажак беллашувда катта имкониятга эга бўламиз".

Эслатиб ўтамиз, Украина ва Бразилия ўртасидаги ярим финал баҳси бугун "Ҳумо Арена"да 20:00 да старт олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика