"Брайтон" бош мураббийи: "Натижа интилишларимизга яраша бўлмади"

Mirjalol Normatov
1 янв 2022, 13:56
"Брайтон" бош мураббийи Роберто Де Дзерби АПЛнинг 18-тури доирасида "Арсенал"дан учралган мағлубиятдан кейинги фикрларини билдирди.

"Ғалати мағлубият бўлди. Тўртта жуда осон голлар ўтказиб юбордик. Аммо жуда яхши ўйин намойиш қилдик. Иккинчи бўлимда рақибдан устунлик ҳам қилдик. Афсус, натижа интилишларимизга яраша бўлмади. Жамоамиз ҳали ёш, албатта, кўп хато қилади. Бироқ улар қаттиқ кураша олишди", - деди Де Дзерби.

Ушбу мағлубиятдан кейин "Брайтон" жамоаси 8-ўринга тушиб қолди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal