Бранко Иванович: “Мухлислар – “Персеполис”нинг 12-ўйинчиси”
07 май 2015 08:21
Янгиликлар
Бранко Иванович: “Мухлислар – “Персеполис”нинг 12-ўйинчиси”
“Персеполис” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида эронгликлар устози қатнашди.
- Аввало, клуб раҳбариятига жамоага бўлган эътиборни оширгани учун миннатдорчилик билдираман. Бугун келажагимиз учун катта қадам ташладик. Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, “плей-офф”га йўлланма олдик. Бир нарсани таъкидлаб ўтишни жуда-жуда истардим. Мухлислар – бу “Персеполис”нинг 12-ўйинчисидир. Эътибор берган бўлсангиз, биздан бошқа ҳамма жамоа ўз уйида очко йўқотди. “Персеполис” эса мухлислар далдаси билан ўз майдонидаги барча учрашувларда ғалаба қозонди. Эртага машғулотга йиғилгунимизга қадар футболчиларга бугунги ғалабани нишонлаш учун вақт бераман. Лекин эртадан бошлаб “плей-офф”даги рақиб “Ал-Ҳилол” ҳақида бош қотирамиз, - дейди хорватиялик мутахассис.
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар