UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  3 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  2 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  4 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  12 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  8 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  17 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  20 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13

Brain Ring: Санжар Шоаҳмедов 20та саволдан 17тасига тўғри жавоб бериб 85 балл жамғарди Янгиликлар

Brain Ring: Санжар Шоаҳмедов 20та саволдан 17тасига тўғри жавоб бериб 85 балл жамғарди

Бу йилги “Brain ring” лойиҳасининг бешинчи сонли иштирокчиси Тошкентнинг “Локомотив” клуби аъзоси Санжар Шоаҳмедов бўлди. Демак, қуйида ушбу футболчи билан бўлган савол-жавоб қандай ўтганини билиб оласиз.

Мумтозбегим: Лойиҳамизни бошлашдан аввал мактабда қандай ўқиганингиз тўғрисида гапириб берсангиз.

Санжар Шоаҳмедов: Мактабда бешинчи синфгача яхши ўқиганман. Бешинчи синфдан кейин футболга жиддий эътибор қаратганимдан сўнг ўқишни ҳам бироз четга суриб қўйгандим. Мактабни тамомлагач Тошкент давлат жисмоний тарбия институтида таҳсил олганман. Олийгоҳни яхши баҳолар билан тамомлаганман.
Жаҳонгир Сотволдиев:  Санжар мен сизни лойиҳамиз шартлари билан таништириб ўтаман. Демак, сизга 20та савол берилади, булардан 10таси футболга алоқадор савол бўлса қолган 10таси бошқа соҳа тўғрисида бўлади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 5 балл тақдим этилади. Ҳар бир саволга жавобни ўйлаб олишингиз учун сизга 30 сония тақдим этилади. Шу 30 сония ичида саволга жавоб бера олмасангиз у ҳолда саволнинг жавобини ўзим айтишимга тўғри келади. Агарда жавоб беришга қийналсангиз, сизга 2та имконият тақдим этилади. Имкониятлардан бири 50/50, яни битта саволдан 2та нотўғри жавоб олиб ташланади. Иккинчи имконият эса дўстингизга қўнғироқ қилиб саволнинг жавобини сўрашингиз мумкин. Сиз исталган вақтда мана шу имкониятлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз. Демак саволларни беришни бошлаймиз, сизга омад ёр бўлсин.  

Жаҳонгир Сотволдиев: “Локомотив” клуби неча маротаба Ўзбекистон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган?
А) 1   С) 3       
B) 2   D) 4

Санжар Шоаҳмедов: 3 маротаба
Жаҳонгир Сотволдиев: Тўғри жавоб бердингиз

Мумтозбегим: Дунёдаги энг оғритиб чақадиган хашорат?
А)Чаён   С) Чумалои       
B) Ари   D) Чивин
Санжар Шоаҳмедов: Чаён бўлса керак.
Мумтозбегим: Жавобингиз нотўғри, тўғри жавоб эса чумоли.


Жаҳонгир Сотволдиев: “Локомотив” клубининг илк бош мураббийи ким бўлган?
А) Анвар Жабборов   С) Андрей Микляев     
B) Рустам Мирсодиқов   D) Равшан Бозоров
Санжар Шоаҳмедов: Анвар Жабборов
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри.

Мумтозбегим: Зиёфат қўшиғи бу...?
А)Алёр     С) Ёр-ёр       
B) Лапар   D) Ашула
Санжар Шоаҳмедов: Алёр
Мумтозбегим: Жавобингиз тўғри

Жаҳонгир Сотволдиев: “Пахтакор” олий лигада неча маротаба кумуш медални қўлга киритган?
А) 2   С) 4         
B)3   D) 5
Санжар Шоаҳмедов: 50/50 имкониятдан фойдаланаман.
Жаҳонгир Сотволдиев: Нотўғри бўлган “А” ва “В” вариантларини олиб ташладим. Сизда “С” ва “D” варианлари қолди. Сизнингча қайси вариант тўғри?
Санжар Шоаҳмедов: 4 маротаба бўлиш керак.

Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз нотўғри, тўғри жавоб эса 5 маротаба.
Мумтозбегим:
Ўзаро келишув асосида тузиладиган ҳужжат?
А)Далолатнома   С) Ахднома         
B)Шартнома   D) Кафолатнома
Санжар Шоаҳмедов: Шартнома
Мумтозбегим: Жавобингиз тўғри

Жаҳонгир Сотволдиев:  УЕФАга нечанчи йили асос солинган?
А) 1953   С) 1955           
B) 1954   D) 1956
Санжар Шоаҳмедов: 1954 йилда бўлса керак.
Жаҳонгир Сотволдиев: Тўғри жавоб бердингиз

Мумтозбегим: Тинчлантирувчи “Танин” моддаси қайси суюқликда кўп миқдорда?
А) Чой   С) Шарбат           
B) Кофе   D) Сут
Санжар Шоаҳмедов: Чой
Мумтозбегим: Жавобингиз тўғри

Жаҳонгир Сотволдиев: ФИФАнинг биринчи президенти ким?
А) Робер Герен   С) Артур Дрюри         
B) Жюль Риме   D) Стэнли Роуз
Санжар Шоаҳмедов: Робер Герен бўлса керак
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри


Мумтозбегим: Дунёдаги энг узун дарё номини?
А) Нил     С) Мисиссипи
B) Амазонка   D) Янцзи
Санжар Шоаҳмедов: Амазонка
Мумтозбегим: Жавобингиз тўғри

Жаҳонгир Сотволдиев:  Ушбу жамоалар орасида қайси бири бирор маротаба ҳам Ўзбекистон чемпионатида бош совринни қўлга кирита олмаган?
А) “Навбаҳор”   С) МҲСК       
B) “Насаф”   D) “Локомотив”
Санжар Шоаҳмедов: Қаршининг “Насаф” жамоаси
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри

Мумтозбегим: Шошмақом куйи бу...?
А) Муножот   С) Тановор       
B) Ушшоқ   D) Тўғри жавоб йўқ
Санжар Шоаҳмедов: Тановор
Мумтозбегим: Жавобингиз нотўғри, жавоб ушшоқ

Жаҳонгир Сотволдиев: “Бунёдкор” клуби тарихида ҳозиргача қайси футболчи тўпурар бўлиб турибди?
А) Анвар Солиев    С) Сервер Жепаров       
B) Ривалдо   D) Александр Пишур
Санжар Шоаҳмедов: Анвар Солиев
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри

Мумтозбегим: Тушкунликни даволаш усулларидан бири бу...?
А) Уйқу     С) Совуқ сув
B) Югуриш   D) Массаж
Санжар Шоаҳмедов: Совуқ сув
Мумтозбегим: Жавобингиз тўғри

Жаҳонгир Сотволдиев: 1994 йилги Жаҳон чемпионатига қайси мамлакат мезбонлик қилган?
А) Бразилия   С) Германия       
B) Италия   D) АҚШ
Санжар Шоаҳмедов: АҚШ
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри

Мумтозбегим: Дон маҳсулотларидан бирини номини айтинг?
А) Макка жўхори   С) Нўхат       
B) Гуруч       D) Гречка
Санжар Шоаҳмедов: Макка жўхори
Мумтозбегим: Жавобингиз тўғри


Жаҳонгир Сотволдиев: Жаҳон чемпионатлари тарихида ким энг кўп гол билан тўпурар бўлиб турибди?
А) Роналдо   С) Мирослав Клозе   
B) Пеле     D) Герд Мюллер
Санжар Шоаҳмедов: Имкониятдан фойдаланаман. Дўстимга қўнғироқ қиламан.
Санжар Шоаҳмедов: Мирослав Клозе экан
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри

Мумтозбегим: Чўлдаги обод сувли жой?
А) Воҳа     С) Дашт
B) Сахро   D) Қумлоқ
Санжар Шоаҳмедов: Дашт
Мумтозбегим: Жавобингиз тўғри

Жаҳонгир Сотволдиев: Бразилия терма жамоаси неча маротаба Жаҳон чемпионатида иштирок этган?
А) 15   С) 19         
B) 17   D) 20
Санжар Шоаҳмедов: 20 маротаба
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри

Мумтозбегим: Дунёдаги энг узун шаршара қайси?
А) Ниагара   С) Виктория         
B) Анхель   D) Тугела

Санжар Шоаҳмедов: Виктория
Мумтозбегим: Жавобингиз нотўғри, тўғри жавоб Анхель эди.
Жаҳонгир Сотволдиев: Ушбу лойиҳамиз сизда қантай таассуротлар қолдирди?

Санжар Шоаҳмедов: Жуда ҳам қизиқарли лойиҳа экан. Менда жуда яхши таассурот қолдирди. Қизиқарли саволлар ўйналди, айримларида савол жавобини тўғри топган бўлсам, қолганларида тахмин қилишга тўғри келди. Лекин кўп чалғитар экансизлар (кулиб). Футболга алоқадор бўлган саволлар орасидан шаршара тўғрисидаги ва 1994 йилги Жаҳон чемпионати ҳақидаги саволлар менга ёқди. Лойиҳанинг кейинги сонига “Олмалиқ” жамоасидан Абдуқаххор Хожиакбаровни чақирсанглар дегандим. Brain ring лойиҳаси узоқ давом этишини тилаб қоламан. Таклиф қилганинглар учун катта раҳмат.  


Жаҳонгир Сотволдиев ва Мумтозбегим


TAS-IX ҳудудида

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика