Ботман "Ньюкасл"ни рад этди, сабаби "Милан" билан оғзаки келишувга эришган. "Лилль" ўйинчи учун 40 млн евро атрофида сўрамоқда
03 мар 2022 16:15
Янгиликлар
Ботман "Ньюкасл"ни рад этди, сабаби "Милан" билан оғзаки келишувга эришган. "Лилль" ўйинчи учун 40 млн евро атрофида сўрамоқда
Свен Ботман фаолиятини "Милан"да давом эттиришни хоҳламоқда.
"Лилль" ҳимоячиси "Ньюкасл" вакилларига фаолиятини "Милан"да давом эттиришни хоҳлашини айтди ва Англия клубининг таклифини рад этди.
Ўйинчининг атрофидаги инсонлар "Милан" вакиллари билан февраль ойида учрашишди. Ўшанда томонлар ёздаги трансфер борасида оғзаки келишувга эришишганди. "Милан" энди "Лилль" билан келишиши керак, ўйинчи учун французлар 40 млн евро атрофида сўрамоқда.
Ботман "Лилль"га босим ўтказмоқда ва "Милан"га ўтиши амалга ошишини истамоқда.
22 ёшли ҳимоячи жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар