UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  3 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  7 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   18 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  21 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  3

Ботирали Эргашев: "Жиззахдаги ўйинда ҳаммамиз ўз ишимизни қилдик холос" Янгиликлар

Ботирали Эргашев: "Жиззахдаги ўйинда ҳаммамиз ўз ишимизни қилдик холос"

АГМК дарвозабони Ботирали Эргашев Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – АГМК (0:2) учрашувидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жиззахдаги ўйин биз учун муҳим ҳисобланарди. 3 очко зарур эди. Умуман олганда, Суперлигадаги ҳар бир очконинг қадри ўта юқори. 

Мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришга ҳаракат қилдик ва якунда ғалаба қозондик. 

Кеча майдонда ҳар биримиз ўз ишимизни қилдик холос. Пенальтини қайтаришимга келсак, шу насиб қилган экан. Бу Худодан. 

Совринли ўринлар сари кураш давом этади. Охиригача курашамиз", – деди Ботирали Эргашев.

Маълумот учун, олмалиқликлр посбони 61-дақиқада Шоҳруз Норхоновнинг пенальтидан йўллаган зарбасини қайтариб, дарвозасини "қуруқ" сақлади.

АГМК 20 турдан кейин 32 очко билан 4-ўринни банд этиб турибди, "Сўғдиёна" эса ҳам худди шунча очко билан 5-поғонага жойлашган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика