UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  79 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  14 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  2 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8

БЎСМлардаги асосий муаммо нимада? Янгиликлар

БЎСМлардаги асосий муаммо нимада?

3 кун деганда Тошкентдаги барча БЎСМларни ўрганиб чиқдим. Биров мажбур қилмади, ўзим.

Чунки бу тизимни йўлга қўйиб юбормагунча ЖЧлар армон бўлиб қолишини яхши биламан ва нега Ўзбекистон терма жамоалари тузукроқ натижа кўрсатмаслигига яна бир бор амин бўлдим. Тошкентда-ку, 5-6та яхши клуб бор, халқ БЎСМларга қараб қолмаган. Аммо қолган 13та вилоятда бундай деб бўлмайди. У ерларда футболчиларнинг биринчи қадами БЎСМ орқали ташланади.


Ўрганиш натижасидаги энг катта муаммо, бу - маош! Сиз БЎСМларда фаолият олиб боришни истасангиз 970 000 сўм маош олиш имкониятига эгасиз. Бунинг учун сиз 16 кишидан иборат 4та гуруҳ билан ишлашингиз керак. Бу 64 киши деган. Агар сиз ярим ставка ишлайман десангиз, марҳамат, маошингиз 480-500 000 сўм атрофида ва Сиз бор йўғи 2та гуруҳ билан ишлайсиз. 32 нафар бола. Агар бу сумма кам, мен кўпроқ маош олай десангиз, буни ҳам йўли бор. 1.600 000 - 1.700 000 сўм атрофида маош оласиз (шунда ҳам, анави акахон айтган 2.500 000 сўмга етмаяпти) фақат бунинг учун сиз, марҳамат 6та гуруҳ билан ишлашингиз керак. Ана холос.... 2та гуруҳ майли, 4та гуруҳ чидаб бўлмайди, аммо 6та гуруҳчи???


Иккинчи муаммо: Аксар БЎСМларда спортга алоқаси йўқ одамлар ишлайди.

Учинчи муаммо: Футболда «нодбавка» олиш имкони йўқлиги сабаб, 90% ҳолатдаги асосий эътибор якка кураш, гимнастика, енгил атлетика ва оғир атлетикага қаратилади.

Тўртинчи муаммо: Ҳамма ерда ҳам майдонлар яхши ҳолатда эмас. Баъзиларида майдонни ўзи йўқ.


Қисқаси, БЎСМларда молия масаласини тўғрилаб олмас эканмиз, Ўзбекистон ЖЧга чиқ-май-ди! Чиқса ҳам, бир маротаба, адашиб қолмаса. 48та жамоа иштирок этадиган ЖЧга чиқиш осон бўлиши мумкин. Лекин 48талик ЖЧни гуруҳида қолиб кетмаслик учун ҳам ишни тўғирлаб олиш керак.


@Nadirkhuja


Ҳозир билишим бўйича, ЎФА ва Спорт вазирлиги шунга яқин таклифни ҳукумат учун тайёрлаяпти. Шерматов келгач ўқитувчиларнинг маоши нисбатан ошди. Институт ва Университетларда ҳам. Шифокорларнинг ҳам маошида ўзгариш бўлди. Демак, ҳар бир соҳа ўзи учун, ўзи курашмаса, биров келиб мана сенга деб пул бериб қўймайди.


Яна карантин эълон қилинди. 1 ҳафта, ҳаёлни бир ерга тўплаб, Тошкент мисолида лойиҳани қоғозга тушираман, агар раҳбариятга маъқул келса, буни Республика бўйлаб қўллаймиз. Лойиҳам 5та нусхада, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Президенти - Абдусалом Азизов, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, ЎФА Вице-президенти ва вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Тошкент спорт бошқармаси бошлиғи Акрамхўжа Шадиходжаевга тақдим қилинади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика