UZ

Сўнгги янгиликлар

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  121 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  6 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  0 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  1 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  10 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  27 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

“БЎСМ-2”(Урганч) - “Болалар лигаси” ғолиби Янгиликлар

“БЎСМ-2”(Урганч) - “Болалар лигаси” ғолиби

Диёримизда болалар футболини янада оммавийлаштириш борасида хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Жойларда уюштирилаётган турли мусобақа ва турнирлар ёш “чарм тўп” усталари учун маҳорат ва тажриба мактаби вазифасини ўтаётир.

2000-2001 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида уюштирилган “Болалар лигаси”сининг жорий йилги Хоразм вилояти биринчилиги поёнига етди. Қизиқарли ва қизғин кечган ушбу мусобақада воҳанинг 11 та жамоаси иштирок қилди.

Биринчилик ўйинларининг охирги тури Янгиариқ туманида ўтказилди. Якуний натижаларга кўра, 10 та учрашувнинг тўққизтасида ғалаба нашидасини сурган ва битта учрашувни дуранг натижа билан тугатган Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “БЎСМ-2” жамоаси(мураббийи Анвар Алимов) “Болалар лигаси”нинг жорий йилги ғолиблигини қўлга киритди. Биринчи ўринга асосий даъвогарлардан саналган Урганч олимпия заҳиралари коллежининг “УОЗК” жамоаси пешқадамдан бор-йўғи икки очко ортда қолди ва иккинчи ўринни эгаллади. Урганч шаҳрининг бошқа бир жамоаси - “Турон” эса шоҳсупанинг учинчи поғонасини банд этди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика