UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  0 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  5 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  1 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  4 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  8 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  6 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  8

Бош мураббий вазифасини де факто бажараётган "Сурхон" мураббийи иши қўмитада кўриб чиқилади Янгиликлар

Бош мураббий вазифасини де факто бажараётган "Сурхон" мураббийи иши қўмитада кўриб чиқилади

“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 16.31-бандида учрашув вақтида техник зонада клуб расмийлари орасидан фақатгина бош мураббийга футболчиларга кўрсатма бериш ҳуқуқи берилган.

Лига бундай қарорга ноаниқликлар кўпайиб кетганидан сўнг келган. Нормал ҳолатда клуб бош мураббийи ўзига тегишли барча мажбуриятларни амалга ошириши лозим. Жумладан, ўйин давомида футболчиларга кўрсатма беришдан тортиб, жамоа билан боғлиқ ОАВ саволларига жавоб қайтариш шулар жумласига киради. Лига ва Ассоциация ўртасидаги келишув асосида Суперлига клубини бошқараётган мутахассис тегишли лицензияга эга бўлиши шарт. Айрим ҳолатларда бош мураббийдан ўзга шахснинг учрашув давомида бир неча бор намоён бўлиши футбол яхлитлиги масаласини шубҳа остига қўяди. Шунингдек, ОАВ клуб билан боғлиқ саволларни барчаси учун жавобгар бўлган мутахассисга эмас, де юре унинг вазифасини бажараётган ўзга мутахассисга беришга мажбур бўлади.



Про лицензияси учун ўқув курсларининг кечикиши сабаб Лига 2024 йилнинг 1 март куни Суперлига клубларига расмий мурожаат билан чиққан ҳамда клубда бош мураббий вазифасини де факто эҳтимолий бошқа шахс амалга ошираётган бўлса, бу ҳақда расмий маълумот бериши, эвазига Лига мазкур шахсга техник зонада эркин ҳаракатланиш ҳамда матбуот анжуманларида иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этишини маълум қилганди. Жумладан, "Локомотив" Ёрқин Назаров эмас, Александр Стоймировичга шундай ҳуқуқ берилишини сўради. "Бунёдкор" эса хорватиялик мутахассис истеъфога чиққач, бош мураббий вазифасини Анвар Ғофуровга ишониб топширди, Лига рўйхатидан эса Сергей Арслоновни бош мураббий сифатида ўтказди. 

"Сурхон" Февзи Давлетовни бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказган. Матбуот анжуманларида ҳам айнан у иштирок этиб келмоқда. Бироқ "Сурхон" иштирокидаги сўнгги учрашувларда Давлетовдан кўра кўпроқ Станислав Кудряшов футболчиларга кўрсатма бераётгани Лига комиссарлари билдиргисида акс этган. Огоҳлантиришларга қарамай, Кудряшов регламент қоидаларини бузиб келаётгани учун унинг иши тегишли қўмитага оширилади. 

"Сурхон" клубидан эса вазиятга ойдинлик киритиш сўралади. Мазкур ҳолатда Лига клубнинг ички ишларига аралашмайди, бироқ расмий учрашув давомида регламент талабларига тўлиқ риоя этиш сўралади. Клубда де факто бош мураббий Давлетовдан ўзга шахс бўлса, Лига бу ҳақда расман хабардор этилиши ва ОАВ иштирокидаги матбуот анжуманларида ҳам айнан ўша шахс иштирок этиши шарт ҳисобланади.  

Маълумот учун, жорий йилнинг сентябрь ойида Про лицензияси учун янги ўқув курси старт олади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика