UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   0 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  4 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  21 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58

Бош мураббий вазифасини де факто бажараётган "Сурхон" мураббийи иши қўмитада кўриб чиқилади Янгиликлар

Бош мураббий вазифасини де факто бажараётган "Сурхон" мураббийи иши қўмитада кўриб чиқилади

“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 16.31-бандида учрашув вақтида техник зонада клуб расмийлари орасидан фақатгина бош мураббийга футболчиларга кўрсатма бериш ҳуқуқи берилган.

Лига бундай қарорга ноаниқликлар кўпайиб кетганидан сўнг келган. Нормал ҳолатда клуб бош мураббийи ўзига тегишли барча мажбуриятларни амалга ошириши лозим. Жумладан, ўйин давомида футболчиларга кўрсатма беришдан тортиб, жамоа билан боғлиқ ОАВ саволларига жавоб қайтариш шулар жумласига киради. Лига ва Ассоциация ўртасидаги келишув асосида Суперлига клубини бошқараётган мутахассис тегишли лицензияга эга бўлиши шарт. Айрим ҳолатларда бош мураббийдан ўзга шахснинг учрашув давомида бир неча бор намоён бўлиши футбол яхлитлиги масаласини шубҳа остига қўяди. Шунингдек, ОАВ клуб билан боғлиқ саволларни барчаси учун жавобгар бўлган мутахассисга эмас, де юре унинг вазифасини бажараётган ўзга мутахассисга беришга мажбур бўлади.



Про лицензияси учун ўқув курсларининг кечикиши сабаб Лига 2024 йилнинг 1 март куни Суперлига клубларига расмий мурожаат билан чиққан ҳамда клубда бош мураббий вазифасини де факто эҳтимолий бошқа шахс амалга ошираётган бўлса, бу ҳақда расмий маълумот бериши, эвазига Лига мазкур шахсга техник зонада эркин ҳаракатланиш ҳамда матбуот анжуманларида иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этишини маълум қилганди. Жумладан, "Локомотив" Ёрқин Назаров эмас, Александр Стоймировичга шундай ҳуқуқ берилишини сўради. "Бунёдкор" эса хорватиялик мутахассис истеъфога чиққач, бош мураббий вазифасини Анвар Ғофуровга ишониб топширди, Лига рўйхатидан эса Сергей Арслоновни бош мураббий сифатида ўтказди. 

"Сурхон" Февзи Давлетовни бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказган. Матбуот анжуманларида ҳам айнан у иштирок этиб келмоқда. Бироқ "Сурхон" иштирокидаги сўнгги учрашувларда Давлетовдан кўра кўпроқ Станислав Кудряшов футболчиларга кўрсатма бераётгани Лига комиссарлари билдиргисида акс этган. Огоҳлантиришларга қарамай, Кудряшов регламент қоидаларини бузиб келаётгани учун унинг иши тегишли қўмитага оширилади. 

"Сурхон" клубидан эса вазиятга ойдинлик киритиш сўралади. Мазкур ҳолатда Лига клубнинг ички ишларига аралашмайди, бироқ расмий учрашув давомида регламент талабларига тўлиқ риоя этиш сўралади. Клубда де факто бош мураббий Давлетовдан ўзга шахс бўлса, Лига бу ҳақда расман хабардор этилиши ва ОАВ иштирокидаги матбуот анжуманларида ҳам айнан ўша шахс иштирок этиши шарт ҳисобланади.  

Маълумот учун, жорий йилнинг сентябрь ойида Про лицензияси учун янги ўқув курси старт олади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика