UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  2 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  4 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3

Бош мураббий масаласи ечилди, терма жамоалар бўлимини ким қўлга олади ва қачон? Янгиликлар

Бош мураббий масаласи ечилди, терма жамоалар бўлимини ким қўлга олади ва қачон?

Хабарингиз бор, Азиз Ҳайдаров ўз қарори билан ЎФАдаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилди.

Яқинда Ўзбекистонга Сречко Катанец учиб келди. Аммо бизда ҳамон терма жамоалар бўлими бошлиғи лавозими очиқ турибди. Энг қизиғи, европалик мутахассис жуда кўп ишлар ҳақида топшириқлар бераётганлиги ҳақида эшитяпмиз. Келибоқ ишга киришиб кетган Катанец Суперлиганинг ўйинларини тинмай кузатяпти. Табиийки, унда маҳаллий футбол ва структура, йиллар давомида қилинган ишлар ҳақида саволлар бўлади. Аммо у билан бугун бирга бўлиши керак лавозим эгаси бизда мавжуд эмас.

30 йилдан бери ЎФАда техник директор масаласи ҳам очиқ турибди. Гўёки бу лавозимда доим кимдир ўтирган, аммо 30 йиллик натижага назар ташласак, катта миқёсда ҳеч нимага эришмаганимизни кўрамиз ва бунга асосий айбдор айнан шу бўлимга ЎФАнинг бефарқ муносабатда бўлганлиги. Демак, ўзимизда йўқми, техник директор лавозимига ҳам четдан мутахассис албатта керак. Футбол пул тежайдиган спорт тури эмас. Агар пул тежамоқчи бўлсак, унда ҳеч бир мутахассисдан ЖЧни талаб қилмайлик. 

Аммо ЎФА ҳозирча юқоридаги энг керакли иккита бўғин бўйича жуда суст ҳаракат қилаётганлигини кўраяпмиз. ЖЧ-2026 саралаш ўйинларига 2 йил вақт бўлсада, 2022 йил учун пухта режа тузиш ҳақида бугундан ҳаракатга тушишимиз кераклигини барча яхши тушуниб турган бўлса керак.

ЎФА терма жамоалар бўлимига кимни тавсия қилиш мумкин, ЎФАнинг ўзида бундай мутахассис борми? Мана шу энг оғриқли савол аслида.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика