"Боруссия" ёзги трансфер ойнасида Санчони сотишга тайёр
20 фев 2021 18:20
Янгиликлар
"Боруссия" ёзги трансфер ойнасида Санчони сотишга тайёр
"Боруссия" (Дортмунд) клубининг келаси трансферлар ойнаси учун режалари маълум бўлди.
Жамоани ёзда катта эҳтимол билан ярим ҳимоячи Жейдон Санчо тарк этади. Немис клуби раҳбарлари вингернинг сотувидан 100 миллион евро ишлаб олишмоқчи.
Олдинроқ 20 ёшли англиялик футболчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" клуби қизиқиш билдираётгани айтилган эди.
Жейдон дортмундликлар сафида 2017 йилдан бери ўйнайди. Унинг "арилар" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Санчо жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 7та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар