

Жамоани ёзда катта эҳтимол билан ярим ҳимоячи Жейдон Санчо тарк этади. Немис клуби раҳбарлари вингернинг сотувидан 100 миллион евро ишлаб олишмоқчи.
Олдинроқ 20 ёшли англиялик футболчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" клуби қизиқиш билдираётгани айтилган эди.
Жейдон дортмундликлар сафида 2017 йилдан бери ўйнайди. Унинг "арилар" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Санчо жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 7та ассист қайд этди.



