"Боруссия" Санчонинг маошини оширади
23 апр 2020 23:56
Янгиликлар
"Боруссия" Санчонинг маошини оширади
Дортмунднинг "Боруссия" клуби раҳбарияти Жейдон Санчони жамоада сақлаб қолишига ишонмоқда.
Forbes журнали хабар беришича, футболчига бир мавсум учун 10 млн евро иш ҳақи таклиф қилинади. Шу тарзда Санчони бошқа клубларнинг "ҳужум"ларидан асраш режалаштирилган.
Аввалроқ унга АПЛ клублари, жумладан, "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" жиддий тарзда даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар янграганди.
Маълумот учун, 20 ёшли англиялик футболчининг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
У жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 23 баҳсда 14 гол, 15та самарали узатмага муаллифлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар