"Боруссия" Осиёда турне ўтказади
27 апр 2017 17:43
Янгиликлар
"Боруссия" Осиёда турне ўтказади
Дортмунднинг "Боруссия" клуби 2017/18 мавсумга тайёргарлик доирасида 13-19 июль кунлари Осиёда йиғин ўтказади ва иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Япония профессионал лигаси таклифига кўра "Боруссия" 15 июль куни "Урава Редс" билан ўйнайди. Уч кун ўтиб улар Хитойнинг Гуанжоу шаҳрида "Милан"га қарши баҳс ўтказишади. Бу учрашув Халқаро чемпионлар Кубоги доирасида ўтказилади.
"Бу йил Япония ва Хитойга боришимиздан хурсандмиз. Ушбу мамлакатларга бўлган аввалги саёхатларимиздан яхши хотиралар қолган. У ерда ишқибозларимизни учратишга ишонаман" - дейди немис клубининг маркетинг директори Карстен Крамер.
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Фикрлар