«Боруссия» – «Легия» (8:4) – ЕЧЛ тарихига кирди

Narzulla Saydullayev
23 ноя 2016
«Боруссия Д» ва «Легия» (8:4) учрашувида жамоалар жами 12та гол уриб рекорд қайд этишди.

Мусобақанинг олдинги рекорди «Монако» ва «Депортиво» ўртасидаги баҳсда қайд этилганди. 2003 йилда ўтган баҳсда 8:3 ҳисоби қайд этилганди.

Бундан ташқари ЕЧЛ тарихида илк бор биринчи бўлимда 7та гол урилди.

«Боруссия» 16 дақиқа ичида 5та гол урди ва ЕЧЛнинг яна бир рекордини янгилади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com