

Аввалроқ, "Боруссия Мёнхенгладбах"дан Торган Азарни харид қилган "арилар" бир неча дақиқа олдин "Байер" клубидан Юлиан Брандтни сотиб олди.
23 германиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи дортмундликлар билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. Трансфер миқдори 22,1 миллион фунтни ташкил этди.
Жорий мавсум Юлиан "Байер" сафида 33 та ўйинда иштирок этди ва 22 та голли вазиятларда қатнашди (7 та гол, 15 ассист).




