"Боруссия" бош мураббийсиз қолиши мумкин

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2017, 13:52
Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийи Петер Бош уйдаги икки учрашувдан сўнг истеъфога чиқарилиши мумкин.

Дортмундликлар ижрочи директори Ханс-Йоахим Вацке ва клуб спорт директори Михаэль Цорк Бошга "Тоттенхэм"га қарши Чемпионлар лигасининг 5-тур учрашувида ва "Шальке-04"га қарши баҳсда имконият берилди.

"Боруссия" миллий чемпионатда сўнгги беш учрашувда ғалаба қозона олмади. Жамоа бугунги кунда 20 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Чемпионлар лигасида Бош шогирдлари тўрт турдан сўнг икки очко билан гуруҳда 3-ўринда кетишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild