UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  1 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Бонуччи "Ювентус" сирларини оча бошлади Янгиликлар

Бонуччи "Ювентус" сирларини оча бошлади

"Ювентус"дан "Милан"га ўтган ҳимоячи Леонардо Бонуччи "кекса синьора" кийиниш хонасида содир бўлган ва ҳеч қаерга овоза қилинмаган воқеа ҳақида гапириб берди.

"Реал"га қарши Чемпионлар лигаси финал учрашувининг танаффусида Дани Алвес Пауло Дибаладан ғазабланган ва уни жон бериб ўйнамаётганликда, ҳамда сариқ карточкадан сўнг депрессияга тушиб қолганликда айблайди.

Ўша пайт, кийиниш хонасига "Ювентус" устози Массимилиано Аллегри кириб келади ва Дибалани ҳимоя қилиб, Алвесга ўзини босиб олиши кераклигини айтади.


Леонардо Бонуччи ҳам Алвеснинг фикрига қўшилиб, Паулога айтилган сўзларни такрорлайди.

Аммо Дибала тиржайиб, унга ўзини гапларга эътибор бермаётгандек кўрсатади. Бонуччи бундан ғазабланиб, Дибаланинг томоғидан олади ва уни бурчак итариб юборади.

Жанжалга Андреа Барзальи аралашади ва Алвес ҳамда Бонуччига тинчланиши кераклигини айтади. Ғазаб отидаги Бонуччи Барзальини ҳам тинч қўймайди ва у ўз вазифасини уддалай олмаётгани ва биринчи бўлимда Марселони бир неча маротаба ўтказиб юборганликда айблайди. Барзальи ҳам жим турмади ва биринчи гол Бонуччининг хатоси эканлигини юзига солади. Аллегри уларни тўхтатиб қолмаганда, муштлашув келиб чиқиши аниқ эди.

Бонуччи ушбу ишлардан сўнг шундай дейди: "Бу жамоа билан бошқа ўйнамайман. Буйоғига менсиз". "Ювентус" иккинчи бўлимда ҳеч нарса қила олмайди ва "Реал" рақиб дарвозасини бир неча маротаба ишғол қилиб, турнир ғолибига айланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика