Бонуччи: "Яхшиямки Роналду бизга қарши ўйнамайди"
08 сен 2018 17:08
Янгиликлар
Бонуччи: "Яхшиямки Роналду бизга қарши ўйнамайди"
"Ювентус" ва Италия терма жамоаси ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Польшага қарши бўлиб ўтган Миллатлар лигаси 1-тур учрашуви (1:1) ҳақида фикр билдирди.
"Кўп маротаба тўпни кераксиз жойда йўқотдик, хотиржамроқ бўлишимиз керак, бу ҳимоячиларга ҳам тегишли. Польшага бир нечта хавфли ҳужум яратишга имкон бердик
Миллатлар лигасидаги кейинги ўйинимиз Португалия терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Бу баҳсда вазиятни яхшилаймиз деб умид қиламан, аммо дурангдан сўнг таваккал қилмаганимиз маъқул. Криштиану Роналду кучли футболчи, яхшиямки у бизга қарши ўйнамайди, аммо Португалия Европа чемпиони, уларга паст баҳо бериб бўлмайди" - дейди Бонуччи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар