"Болонья" ва "Рома"нинг Шомуродов борасидаги музокаралари тафсилотлари маълум бўлди
03 авг 2022 14:10
Янгиликлар
"Болонья" ва "Рома"нинг Шомуродов борасидаги музокаралари тафсилотлари маълум бўлди
Элдор Шомуродовнинг "Рома"дан "Болонья"га трансфери борасида музокаралар тафсилотлари маълум бўлди.
Эмилия-Романья клуби Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисини таклиф қилишга жуда ҳам қизиқмоқда.
Олдинроқ маълум бўлганидек, "Рома" ўйинчини сотмоқчи ёки харид қилиш мажбурияти билан ижарага бермоқчи.
"Болонья" раҳбарияти мажбурий харид қилиш банди ҳужумчининг голлари ва ассистлари сонига боғлиқ бўлишини хоҳламоқда ва Рим клубини шунга кўндирмоқчи.
Қайд этиш керакки, ўзбекистонлик ҳужумчига "Вулверхэмптон" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Шомуродов ўтган ёзда "Женоа"дан "Рома"га ўтганди. У ўтган мавсум жамоа таркибида барча мусобақаларда 40та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 6та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар