UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  0 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  3 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  10 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  29 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  3

Болалар ва ўсмирлар ўртасида футбол мусобақалари ўтказилади Янгиликлар

Болалар ва ўсмирлар ўртасида футбол мусобақалари ўтказилади

Мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Ана шундай чора-тадбирлар доирасида болалар, ўсмирлар ва ёшлар иштирокида турли мусобақалар ташкил этилиб,  мазкур мусобақаларда ёш футболчиларнинг фаол иштирок этиши йўлга қўйилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 10-16 ноябрь кунлари Нукус шаҳрида 2004 йилда туғилган футболчилар (13 ёш) ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти терма жамоаларининг мусобақаси ана шулардан биридир. Айни кўринишдаги турнирнинг 2000 йилда туғилган ўсмирлар (17 ёш) ўртасидаги баҳслари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади.

Шунингдек, ноябрь-декабрь ойларида ЎФФнинг болалар ва ўсмирлар ўртасидаги 4 та мусобақаси ташкил этилади.  Булардан бири, 2006 йилда туғилган (11 ёш) болалар ўртасида Олий лига қошидаги БЎФМлари биринчилигидир. Бу турнир 2 ноябрь куни Фарғона шаҳрида бошланган бўлиб, 8 ноябрь кунига қадар давом этади.2009-2010 йилларда туғилган (7-8 ёшли) болалар ўртасидаги “Олтин куз” турнири 6 ноябрь куни Тошкентда старт олди. Ушбу мусобақа 8 ноябрда якунланади.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида 9-10 ёшдаги болалар ўртасида “Келажак юлдузлари” ҳамда 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Республика мусобақаси бўлиб ўтади.

Ноябрь-декабрь ойларида ЎзПФЛ томонидан ҳам болалар ва ўсмирлар ўртасида бир қатор турнирлар ўтказилади. Уларнинг 2 таси Бухорода бўлиб ўтади. Бу Олий лига ва Биринчи лина жамоаларининг 13-14 ҳамда 15-16 ёшдаги ўсмирлар гуруҳлари ўртасидаги Республика мусобақаларининг финал босқичидир. Айни мусобақанинг 17-18 ёшли ўсмирлар ўртасидаги баҳсларига декабрь ойида Қарши шаҳри мезбонлик қилади.

Болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги ушбу мусобақаларда Терма жамоалар Бошқармаси селекционерлари ва ЎФФнинг масъул ходимлари иштирок этади. Уларнинг асосий вазифаси, биринчи навбатда мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишдан иборат.

Бундан ташқари, селекционерлар мазкур мусобақаларда иштирок этаётган иқтидорли ёш футболчиларни саралаб олиб, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари бош мураббийларига тавсия қилиб боришади. Бу орқали терма жамоалар сафини ёш, иқтидорли ва истеъдодли футболчилар билан тўлдириб бориш ҳам таъминланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика