UZ

Сўнгги янгиликлар

23:02"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар билан танишинг  2 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  4 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  10 21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  9 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  9 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  55 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  10 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1

Болалар футболи. Бухоро вилоятида республика очиқ турнири ўтказилди Янгиликлар

Болалар футболи. Бухоро вилоятида республика очиқ турнири ўтказилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан болалар футболини ривожлантириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўналишидаги чора-тадбирларни амалга ошириш давом этмоқда.

ЎФА томонидан ташкил қилинаётган болалар ўртасидаги мусобақаларнинг навбатдагиси Бухоро вилоятида бўлиб ўтди. 2006-2007 ҳамда 2008-2009 йилда туғилган болалар ўртасида “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” йилига бағишланган футбол мусобақаси кўтаринки руҳда ташкил қилинди.

Футбол турнири футбол ассоциациясининг ходимлари томонидан  юқори савияда ташкиллаштирилиб, қатнашчилар ва томошабинларда катта таассуротлар қолдирди.

Мусобақа ғолибларига сертификат ва эсдалик совғалари топширилди. Мусобақа натижаларига кўра совринли ўринларни қуйидаги жамоалар эгаллашди:

2006-2007 йилда туғилганлар:
1-ўрин “Андижон” Баликчи тумани
2-ўрин “28-БЎФМ” Бухоро шаҳри.
3-ўрин “Навбахор” Наманган шаҳри ва “БЎСМ-2” Навоий шаҳри

2008-2009 йилда туғилганлар:
1-ўрин “Пахтакор” Тошкент шаҳри
2-ўрин “БЎСМ-1” Самарқанд шаҳри
3-ўрин “БЎСМ-2” Самарканд шаҳри ва “Ғаллаорол” Жиззах вилояти

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика