UZ

Сўнгги янгиликлар

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  95 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  27 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

Бобурбек Йўлдошев нима учун Туркия клубида қолмаганига изоҳ бериб ўтди Янгиликлар

Бобурбек Йўлдошев нима учун Туркия клубида қолмаганига изоҳ бериб ўтди

Ўзбекистоннинг собиқ ёшлар терма жамоаси ва Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳимоячиси Бобурбек Йўлдошев билан уюштирган суҳбатимизда бизни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди.
- Бобурбек ҳозирги кунда ёшлар терма жамоамизнинг барча аъзолари ўз клубларида ва бу таркиб энди деярли тарқалиб кетди дея айта оламиз. Энди  бу жамоа олимпия терма жамоасига айланди. Кейинги йиғиладиган таркиб бу борада анча ўзгаришларни амалга оширса керак?
- Катта ўзгаришлар бўлиши мумкин. Негаки ҳозирда Жаҳон чемпионатида иштирок этган барча  футболчиларни ўз клубларида майдонга тушмаётганини кўраяпмиз. Бу борада мен бирон бир фикр айтишим қийин. Футболчида ҳар доим ҳолат ҳар хил бўлади ва олимпия термасигача ҳали ким қандай ҳолатда етиб бориши борасида фикр билдириб бўлмайди. Мисол учун, Мисрдаги ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидан сўнг ҳам таркиб олимпия терма жамоаси учун катта ўзгаришлар бўлганди.

- Худди шу борада айтиб ўтадиган бўлсак Аҳмаджон Убайдуллаев бошқарувидаги ёшлар терма жамоаси аъзолари ЖЧ дан сўнг турли хил сабабларга кўра ўйин савиясини тушириб юборди. Балки "юлдузлик" касалига учрагандир. Энди навбат бу ёшлар терма жамоасига келмадимикин деб қўрқамиз?
- Футбол ичида йўқолиб кетиши бу ҳар бир футболчининг ўзига боғлиқдир. Профессионал футболчи ҳеч қачон пастламайди . Ўйинини кучайтириб, ўз устида ишлаб борса ва албатта биринчи ўринда юқорида айтилган "касаллик"ка учрамаса фақат юқорилайди. Мураббий ҳар бир футболчига қарай олмайди. Шунинг учун ҳар ким ўзи учун ишлаши керак.

- Балки сизларда ҳам бу "касаллик" бўлаётгандир. Бунга сабаб ЖЧ дан сўнг деярли барча ёшларимиз (Сардор Раҳмонов, Аббос Махситалиев, Бобурбек Йўлдошев ва бошқалар) олий лигада бир нечтада ўйинга четлаштирилмоқда.
- Бу борада бир нарсани айтиб ўтишим керак. Ҳар бир футболчида эмоция бўлади. Кимдадир кўпроқ кимдадир озроқ. Қизил карточка футбол ичида бўлади ва бундаги ҳолларни таърифлаб бўлмайди. Фақатгина ўйиндан сўнггина буни англаб етиш мумкин. Мисол учун, мен "Насаф" ўринбосарлари билан ўйиндан четлаштирилдим. Ўйиндан сўнг ўйлаб шунга амин бўлдимки биздаги маъсулият бошқаларга қараганда юқорироқ. Ушбу хатоимдан етарли хулосалар чиқариб бўлдим.

- ЖЧ дан сўнг Туркиянинг "Манисаспор" клубига ўтганингиз ҳақида айтиб ўтган эдингиз. Шундан сўнг ортга қайтдингиз бу борада тўлиқроқ айтиб ўтсангиз?

- Мен ҳали интервью бериб ўша клубга ўтмасимданоқ матбуотда бу ҳақида хабар чиқиб бўлган экан. Турк матбуотида чиққан хабардан сўнг бу ҳақида мен ҳам айтиб ўтганман. Тўғрисини айтганимда дастлаб менга Туркиянинг ўзидаёқ уша клубдан аниқ таклиф тушди. Клуб бош мураббийи мени клубига таклиф этди. Мен кўриксиз ушбу клуб билан оғзаки келишувга эришиб ортга қайтдим. Шундан сўнг улар менга билет ва барча ҳаражатларни тўлаб чақиришди. Яна бир бор айтиб ўтай мен у ёққа кўрикка эмас шартномани имзолашга бордим. Ҳамма нарса охиригача ҳал қилиб бўлинган эди. Мен борганимдан сўнг тайёр шартнома ва уни имзолаб майдонга тушишим керак эди деб ўйлардим. Бордим. Ҳамма мураббийларга ўйиним маъқул келди. Охирги музокарадан сўнг эрталаб шартнома имзолашим керак эди. Эрталаб шартнома имзолашга борсам менга Тошкентдан айтдики шартнома имзоланмади ва менга ҳеч қандай маълумотсиз ортга қайтдим.

- Ортга қайтганингиздан сўнг бунинг сабабини сўрадингизми? Муаммо пул борасида бўлиши катта эхтимол билан аниқ вариантку.

- Шунга яқин ҳолат экан. Клуб мени икки йилга ижарага олиши керак эди ва шундан сўнг тўлиқ сотиб олиши мумкин экан. Келишиб бўлинган шартнома ўхшамади ва ортга қайтим. Қайтиб келдим ва энди сабабини айтишдан маъно йўқ деб биламан. Энди бор эътиборим "Локомотив"га қаратилади.


Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика