UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Бобур Зуҳриддинов: "Сурхон"га ҳурмат сақлаган холда айтаман, бугун биз ғалаба учун келгандик" Янгиликлар

Бобур Зуҳриддинов: "Сурхон"га ҳурмат сақлаган холда айтаман, бугун биз ғалаба учун келгандик"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Сурхон" жамоасига ҳурматни сақлаган холда айтаман, бугун биз бу ерга ғалаба учун келгандик. Ўйиндан олдин рақибимизни жиддий ўрганиб чиқдик. Ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Кўрдинглар, биз бугунги ўйинда "Сурхон"дан ҳеч бир жиҳатда ортда қолмадик.

- "Машъал" жамоаси ҳужум ташкил этаяпти, аммо боғламларда муаммолар бордек кўринаяпти. Легионерлар жамоага тўлиқ мослашиб кетишмаганми?

- Легионерлар жамоага тўлиқ мослашиб кетишган деб айта оламан. Биз "Сурхон"га орқароқда бўш худудлар тақдим этиб қўйишни олдини олишни мақсад қилиб, айрим футболчиларни олдинга чиқармадик. Шу боисдан сизга шунақа кўринган бўлиши мумкин.

- "Жар" стадиони сиз учун бегона эмас. "Обод"да ишлаган вақтингизда айни шу стадионда мураббийлик қилгансиз. Бугун "Жар"даги ўйин сизга қандай ҳиссиётларни берди?

- Албатта, "Обод"да ишлаган вақтларимда шу стадионда кўп бора ўйин ўтказганмиз. Сиз ҳозир буни менга эслатдингиз. Ҳа, бу ёқимли туйғуларни берган. Бироқ бу ўтмишда қолди. Ҳозир "Машъал"даман ва жамоа билан катта-катта мақсадларни ўз олдимизга қўйганмиз.

- "Сурхон" билан ўйинга ғалаба учун келганликларинг ҳақида айтаяпсиз. Бунга нима сабаб бўлди ва якунда нега ғалаба қозона олмадинглар?

- Биз ўйиндан олдин "Сурхон"ни жиддий ўрганиб чиққандик. Шунга мос равишда қаттиқ тайёргарлик ҳам кўрдик. Кўрдингиз, айрим жиҳатлар билан рақибдан устун ҳам ўйнадик. Масалан, режамизда ўйиннинг охирги 30-дақиқасида ҳужумкор футбол бор эди. Амалда ҳам шундай бўлди. Ўша вазиятда Иброҳим Нўъмонов дарвозани ишғол қила олганда, ҳозир бу саволлар бўлмас эди.

- “Машъал"да келаси мавсум учун Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси борми?

- Келаси мавсум Суперлигада ўйнаймизми, йўқми, Аллоҳ билади. Биз бор кучимиз билан шунга ҳаракат қиламиз

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика