Бобур Йўлдошев: "Юрагим билан боғлиқ муаммолар туфайли футбол ўйнаш мумкин эмас дейишганди"

Narzulla Saydullayev
20 окт 2016, 11:34
"Локомотив" клуби ҳимоячиси Бобур Йўлдошев олий лиганинг ўтган турида "Қўқон-1912" билан баҳсда майдонга тушди.

Футболчи 329 кунлик танаффусдан сўнг ниҳоят майдонга тушиб, "темирйўлчилар"нинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

"Ўтган йил олимпия терма жамоаси билан йиғин ўтказгандик. Ўшанда тиббий кўрикдан ўтгач шифокорлар менинг юрагимда муаммо борлигини ва футбол ўйнашим мумкин эмаслигини айтишди. Бу жиддий эди, акс ҳолда рухсат беришган бўларди. Бир ойда яхши бўлади дейишди. Қайта тиббий кўрикдан ўтганимдан кейин ҳам менга рухсат беришмади. Шундан кейин Москвага тиббий кўрикдан ўтишга бордик. У ердагилар барчаси жойида эканлигини бемалол бориб ўйнасанг бўлади дейишди. Бироқ бу ердагилар барибир 6 ой кутамиз шундан кейин ўйлаб кўрамиз деб жавоб беришди.

"Локомотив" клуби раҳбарияти мени Германиянинг Мюнхен шаҳрига тиббий кўрикдан ўтиш учун юборишди. У ерда юрагим билан боғлиқ барча нарсаларни текширишди. Ташхис натижалари яхши чиқди. Тошкентга қайтиб барча қоғозларни шифокорларга кўрсатдим. Фақат шундан кейингина майдонга тушишимга рози бўлишди", - дейди Бобур Йўлдошев "Футбол Экспресс" газетасига.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia