UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  0 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

Бобур Йўлдошев: "ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш битта ўйинга боғлиқ эканлигини ва масъулиятини барчамиз тушуниб турибмиз" Янгиликлар

Бобур Йўлдошев: "ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш битта ўйинга боғлиқ эканлигини ва масъулиятини барчамиз тушуниб турибмиз"

Хабарингиз бор, Олмалиқнинг АГМК жамоаси 7 апрель куни ОЧЛ плей-офф доирасида "Ал Гарафа"га қарши майдонга чиқади.

Кеча АГМК жамоаси делегацияси Тошкент-Дубай-Доҳа йўналиши бўйлаб Қатар пойтахтига етиб борди. Биз эса бу борада ҳимоячи Бобур Йўлдошевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ассалому алейкум. Бобур айни пайтда кайфиятлар қандай? Жамоа Қатарга яхши етиб бордими?

- Қатар пойтахтига соғ ва саломат етиб келдик. Кайфият аъло даражада. Насиб қилса ўзимизга керакли бўлган натижа яъни ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишга ҳаракат қиламиз. 

- АГМКнинг ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олиши битта ўйинга боғлиқ эканлиги қай даражада босим юклайди?

- Барчаси битта ўйинга боғлиқ эканлигини ва босимни барча тушуниб турибди. Лекин ҳар доим максимал даражада ҳаракат қилиб ижобий натижага эришиш мумкин. Қўлимиздан келганча бор кучимизни ишга соламиз. 

- Авваллари клубларимиз февраль ойида хорижда йиғинни якунлаб, спарринг рақиблар билан ўйнаб сўнг ОЧЛдаги иштирокини бошлар эди. Энди бўлса вазият бошқача...

- Тўғри. Олдинги йилларда расмий ўйинлар ўтказмай туриб ОЧЛда майдонга чиқар эдик. Ички чемпионатимизда тўртта тур ўтди. Бироз бўлсада жамоа формага кириб олди. Мазкур жараён бизга қўл келишига ишонаман. "Ал Гарафа" билан бўладиган ўйинда мухлисларни хурсанд қилишни ният қилганмиз. Ўйлайманки ортимизга ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмаси билан қайтамиз. 

- "Ал Гарафа"ни ўрганиш жараёни қандай бўляпти?

- Бу ерга кеча етиб келдик. Муҳитга тезроқ мослашишимиз лозим. Албатта рақибни ҳам кучли ва кучсиз томонларини ўрганмоқдамиз. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика