UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Суперлига. ОКМК — "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  0 18:44Гвардиола "Лидс" мухлисларининг Рамазон учун танаффусга ҳуштакбозлиги ҳақида: "Замонавий дунё шундай. Динлар ва хилма-хилликни ҳурмат қилинг"  2 18:24А Серия. "Милан" меҳмонда "Кремонезе" дарвозасига 90 ва 90+4 дақиқаларда гол уриб, ғалабага эришди  4 18:18ОЧЛ ўйинлари "Яқин Шарқдаги вазият туфайли" қолдирилди  1 17:54Қатарда Яқин Шарқдаги можаро туфайли барча футбол турнирлари тўхтатилди  5 17:49"Насаф" - "Хоразм". Бошланғич таркиблар маълум  9 17:47"Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:26Гави қайтишга яқин  1 16:49"Навбаҳор" Самарқандда "Динамо"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 16:34Қашқадарё вилояти ҳокими мавсум старти олдидан “Насаф” аъзолари билан учрашди  4 16:13Эронда тўп тепадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳозир қаерда?  16 15:41“Андижон”да ўйнаган Армин Бошняк “Металлург”га ўтди  1 15:23Илгиз Танташев Қатарда қолиб кетди  8 15:17Икром Алибоев илк турда нега майдонга тушмади?  0 15:02Драган Черан: "'Сўғдиёна'га қарши ўйин 4:0 бўлишини кутмагандик"  1

"Бобур Арена"да майдон чими янгиланмоқда Янгиликлар

"Бобур Арена"да майдон чими янгиланмоқда

Клублар қишки таътилга чиқишди, шу жумладан, "Андижон" жамоаси ҳам.

Жамоа келаси йилда Суперлигада иштирок этиши инобатга олинган ҳолда эндиликда ташкилий масалалар бўйича жиддий ишлар бошлаб юборилган. 

Айниқса, "Бобур Арена" стадиони чимини янгилаш зарурияти туғилгани сабабли бу масалада ҳам олдинги силжиш борасида амалий чора-тадбирлар бошланди. 

Майдон сифатини талаб даражасига келтириш ҳамда чимни алмаштириш юзасидан ўз ишининг устаси бўлган ва Республикамизнинг қатор стадионларидаги майдонларни парваришлаган Учқун Қувонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ энди "Бобур Арена" стадионида қизғин ишга киришишган. Шу билан бирга, стадион директори Омонилло Мирзаев раҳбарлиги остидаги ходимлар ҳам ишга жиддий бел боғлаган.



Айни пайтда майдон чимини кўчириш ишлари бошланган. Ушбу чимдан яна фойдаланиш мақсадида эндиликда "Андижон" футбол клуби қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактабида жойлашган жамоа қароргоҳига олиб борилади. У ерда учта табиий майдон бўлиб, иккитаси стандартлар асосида барпо этилган. Айнан улардан бирида табиий чим йўқлигидан келиб чиқиб, эндиликда "Бобур Арена" майдонининг чими билан тўлдирилади. 

Ҳозирда катта ишчи гуруҳ "Бобур Арена"да ўзига юклатилган вазифани бажаряпти. Дастлабки босқичда юқорида таъкидлаганимиздек, майдон чимини кўчириш ишлари олиб борилмоқда. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика