Боатенг учун курашга "Арсенал"дан ташқари яна бир клуб қўшилди

Alisher
19 окт 2020, 14:03
"Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенг учун яна бир даъвогар пайдо бўлди.

"Милан" мюнхенликлар бош мураббийи Ханс Фликнинг режаларига кирмаётган 32 ёшли футболчи учун "Арсенал" билан курашмоқчи.

Хабарларга кўра, "Бавария" Боатенг билан 10 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр.

Футболчи жорий мавсум Германия Бундеслигаси доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Italia