UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  3 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  5 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  11 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2

BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди Янгиликлар

BMB Trade Group ва «Сўғдиёна» ПФК ўртасида ҳомийлик тўғрисидаги битим имзоланди

Теглар :  Сўғдиёна
Маълумки, юртимизда истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ҳамда тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш, миллий терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини шакллантириш, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича тренер ва ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори муҳим дастуриламал бўлиб келяпти.

Мазкур қарор ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, маҳаллий ҳокимликлар билан бир қаторда мамлакатимизда фаолият юритаётган йирик компаниялар, тадбиркорлар ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Бу футболимиз ривожига ижобий таъсир кўрсатаётган муҳим тенденциядир.

12 май куни Жиззах шаҳрида BMB Trade Group компанияси «Сўғдиёна» ПФК ўртасида титул ҳомийлиги тўғрисидаги битим имзолангани ҳам шундан далолат беради. Ушбу маблағлар «Сўғдиёна» футбол клубининг моддий-техника ва илмий-методик базасини мустаҳкамлаш, ўқув-машғулотлари жараёнлари сифатини таъминлаш, болалар футболини ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламлари орасида футболни фаол тарғиб қилиш ҳамда оммалаштиришга йўналтирилади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда «Сўғдиёна» футбол клуби профессионаллик сари дадил қадам одимламоқда. Буни клуб футбол бўйича Ўзбекистон суперлигасида пешқадамлар қаторида бораётгани ҳам тасдиқлайди. Клуб томонидан футболчилар ва мураббийлар учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

«Сўғдиёна» ПФК қошида академия, футзал, аёллар клуби мавжуд бўлиб, клуб ўз базасида ёш футболчиларни тарбиялаш, футзал ва аёллар футболини ривожлантириш бўйича қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Клуб катта миқдордаги маблағлар эвазига хориждан легионерларни сотиб олгандан кўра, ўз академиясида маҳаллий футболчиларни тарбиялаб, Ўзбекистон терма жамоаларига ҳам маҳоратли чарм тўп усталарини етказиб беришни мақсад қилган. Зеро, Жиззах футбол мактаби Даврон Файзиев, Жасур Ҳасанов, Сардор Рашидов, Азиз Ғаниев, Шароф Муҳиддинов, Баҳодир Пардаев каби истеъдод эгаларини тарбиялаб берган.

BMB Trade Group билан ҳомийлик тўғрисидаги битим эса клубнинг ана шу салоҳиятини кенг юзага чиқаришга, Жиззах футболи мактаби имкониятларини кенгайтиришга, ҳудудда болалар футболини жадал ривожлантиришга хизмат қилади.





Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика