UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  1 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  5 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  5 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  4 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4

"Биз робот эмасмиз. Ўйинлар сонини камайтириб, сифатини ошириш керак" — Сон Янгиликлар

"Биз робот эмасмиз. Ўйинлар сонини камайтириб, сифатини ошириш керак" — Сон

Англиянинг "Тоттенхэм" клуби вингери Сон Хён Мин тақвим билан боғлиқ ҳолатдан норози.

"Кўпгина ўйинчилар тўғри гапларни айтишди ва менимча, кимдир буни айтиши муҳим. Ўйинчилар биринчи навбатда гапиришлари керак ва аслида жуда кўп ўйинлар мавжуд. Мухлислар имкон қадар кўп ўйин эмас, сифатли ўйин кўришни истайди, ҳеч ким жароҳатлар билан курашаётган футболчиларни кўришни истамайди. Ҳақиқатан ҳам ўйинлар кўп, сафарлар кўп, шунинг учун ўзимиз ҳақимизда қайғуришимиз лозим. Баъзан бу осон эмас. Шундай пайтлар бўлад, сиз жисмонан ёки руҳий жиҳатдан тайёр бўлмайсиз ва майдонга тушганингизда жароҳат олиш хавфи ортади.

Биз робот эмасмиз, шунинг учун ўйинлар сонини камайтириб, сифатини ошириш керак деб ўйлайман. Менимча, бу мақсадга айланиши керак. Ишимиз кўп, ўйинлар сони эса ортиб бормоқда. Масалан, "Сити" якшанба ва сешанба кунлари ўйнади. Бу ерда ҳатто мослашувчанлик ҳам йўқ. Балки ўйинни сешанбадан чоршанбага кўчиришимиз мумкин, аммо бу ҳам ечим бўлолмайди. Ўйлайманки, бу ҳақда бежиз гапирмаяпмиз, ҳозирги ҳолатда ҳамма жароҳат олиши эҳтимоли юқори. Менимча, бу адолатсизликдир", – деди Сон.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" вакили Родри Эрнандес тақвим зичлиги туфайли футболчилар иш ташлаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика