UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  1 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   1 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  1 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  0 16:33Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  1 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  7 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  4 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  3 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  5 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  5

"Биз ҳеч қачон дуранг натижадан қониқмаймиз" Янгиликлар

"Биз ҳеч қачон дуранг натижадан қониқмаймиз"

Бугун Про лиганинг 25-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Хоразм"нинг сўнгги ўйинидан келиб чиқиб, бугунги учрашувга тайёргарлик кўргандик. Майдон ҳолати туфайли комбинацион футбол намойиш этиш қийин эканлигини билардик. Шу сабабли яккакурашларда ғолиб чиқиш асосий ролни ўйнар эди. Яккакурашларда кўпроқ ғолиб бўлган жамоа, якунда ғалаба қозонар эди. Бугун жанговар ўйин бўлди, ҳисоб ҳам ўйинга мос бўлди. Биз ғалабани илиб кетишимиз мумкин эди, "Хоразм" ҳам ғалабага қозониш учун етарлича ўйин намойиш этди деб ўйлайман. Икки жамоа ҳам енгилишни истамади. Тўғри, хато ва камчиликлар ҳам бўлди. Уларни кейинроқ ўрганиб чиқамиз. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришимиз керак", - дея фикр билдирди Баҳром Ҳайдаров бугунги учрашув ҳақида

- "Хоразм" футболчиси Фарруҳ Иброҳимов майдондан четлатилганидан кейин ҳам жамоангиз ҳужумкор ўйин услубига ўтмади. Жамоангиз бугун дуранг натижасига ҳам рози эдими?

- Биз ҳеч қачон дуранг натижадан қониқмаймиз. Биз ўйин давомида учта ҳужумчи билан ўйнадик. Майдон марказини кучайтиришга ҳаракат қилдик ва шу сабабли бир ҳимоячимизни захирага олдик. Сон жиҳатдан кам бўлиб қолган жамоа, ҳимояга кўпроқ эътибор бериши аниқ. Бу бизга қийинчилик туғдирди. Сўнгги 25 дақиқада рақиб зич ҳимоялангани туфайли яхши комбинациялар амалга ошира олмадик. "Хоразм" зич ва яхши ҳимояланди. Тўғри, стандарт вазиятлардан гол уришимиз мумкин эди, аммо буни уддалай олмадик. "Хоразм" бир киши кам бўлиб ҳам бир нечта хавфли вазиятга эга бўлди. Шу сабабли бугунги дуранг адолатли натижа бўлди деб ўйлайман.

- "Қўқон-1912" жамоаси яхши ўйин намойиш этмоқда, аммо жамоангизга барқарорлик етишмаяпти. Бунга сабаб нима?

- Эътибор берган бўлсангиз, иккинчи даврадаги "Бухоро"га мағлуб бўлган ўйинимиздан ташқари қолган барча баҳсларда биз устунлик қиляпмиз, аммо эътиборсизлик туфайли кўп гол ўтказиб юборяпмиз. Кам гол урмоқдамиз, бу ҳам муаммо. Кўпроқ эътиборли бўлишимиз керак. Юқори даражали футболчилар етишмаяпти. Уч-тўртта баҳслардаги дурангларни ғалабага айлантира олганимизда, мусобақа жадвалида янада баландроқда бўлардик. Бугунги учрашувни бевосита кузатиш учун ташриф буюрган ва бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика