UZ

Биринчи ўйиндан можаро. Афғонистонликлар Қирғизистонга қарши баҳсда ўйин тугамасидан майдонни тарк этишди Янгиликлар

Биринчи ўйиндан можаро. Афғонистонликлар Қирғизистонга қарши баҳсда ўйин тугамасидан майдонни тарк этишди

"CAFA Nation's Cup" мусобақасининг илк ўйинида можаро содир бўлди.

Қирғизистон ҳамда Афғонистон ўртасидаги учрашувга ҳакам 7 дақиқа қўшиб берган эди. Қирғизистонликлар 90+5 дақиқада гол уришга муваффақ бўлишди. Шундан сўнг афғонистонликлар майдонни тарк этишди.

Маълум бўлишича, Афғонистон терма жамоаси вакиллари гол урилаётган вақтда Қирғистон терма жамоаси вакили тўпни қўли билан ўйнади деб ҳисоблашди.


Афғонистонликлар майдога қайтмаганидан сўнг бош ҳакам ўйинни якуланганини билдирувчи хуштакни чалди. Вазият акс этган ВИДЕОни ТЕЛЕГРАМ каналимиздан топишингиз мумкин.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика