UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  1 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  11 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9

Биринчи лигада иштирок этишни истаётган "Орол" Нукусдан чиқиб кета олмаяпти Янгиликлар

Биринчи лигада иштирок этишни истаётган "Орол" Нукусдан чиқиб кета олмаяпти

Афсуски, шундай. Молиявий ҳолат яхши эмаслиги туфайли "Чуст-Пахтакор" билан ўйинга етиб бора олмаган "Орол" бугун чин дилдан "Косонсой" билан ўйинга боришга ҳаракат қилганди.
Ҳаракат ҳозир ҳам давом этяпти. Нукус - Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракат қиладиган шоҳбекатда тушликдан бери автобус йўл харажатлари учун пул келишини кутиб турган футболчилар аллақачон кейинги турдан ҳам умидни узган бўлсалар ажаб эмас. Гап шунда-ки, тушда Тошкент сари йўлга чиқиши лозим бўлган автобус нарҳини келиша олмаганлиги боис автобус ҳайдовчиси бошқа мижозларни олган. Афтидан "Орол" маҳаллий раҳбарият учун керак эмасдек. Футболчилар шу кунгача фақат ўйин куни ўз уйларидан стадионга боришган. Маош ҳақида айтмаса ҳам бўлади. Аммо сайтда билдирилаётган фикрлардан шу нарса аниқ-ки, "Орол" Қорақалпоғистон учун керакли жамоа. Озми кўпми ўзига яраша мухлиси бор.

Агар "Орол" кейинги турда ҳам иштирок эта олмаса, ПФЛ томонидан мусобақалардан четлатилиши мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика