UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  1 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  1 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  3 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  11 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  5 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  10

Биринчи лига учрашувлари 1 августга қадар қолдирилди Янгиликлар

Биринчи лига учрашувлари 1 августга қадар қолдирилди

8 июль куни республика ҳудудларида пандемия туфайли карантин чораларининг кучайтирилиши бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори эълон қилинганди.

Унга кўра, республиканинг барча ҳудудлари қизил тоифага айланиши кўзда тутилган ҳамда 1 августга қадар транспорт воситаларининг ҳаракати чекланган.

Бугун — 9 июль куни шу масала юзасидан ЎзПФЛ Биринчи лига клублари раҳбарлари ҳамда мураббийлари билан онлайн видеоконференция ташкил қилди. Унда Бирнчи лига клубларининг карантин даврида расмий ўйинларда иштирок этиши масаласи кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақада иштирок этувчи клубларнинг молиявий имконияти юқори лигалар жамоалариникидан фарқ қилади. Биринчи лига жамоалари бошқа вилоятлардаги ўйинларга кўп ҳолатларда ўйин куни бориб қайтишади ва асосан йўналишсиз такси хизматларидан фойдаланишади. Айни ҳолатда эса вилоятлар орасида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди. Рухсат этилган бошқа транспорт воситаларидан фойдаланиш, меҳмонхоналар ва бошқа ҳаражатлар эса табиийки, Биринчи лига клубларига қийинчилик туғдиради.

Видеоконференацияда юқоридаги каби омилларни ҳисобга олган ҳолда, Биринчи лига мусобақаларини карантин чоралари юмшатилгунига қадар вақтинча тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ деб топилди. Футбол клублари эса рухсат этилган вақтларда машғулотларни давом эттиради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика