UZ

Сўнгги янгиликлар

22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  1 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  60 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  2 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  2 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  10 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  5 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  21 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9

Биринчи лига учрашувлари 1 августга қадар қолдирилди Янгиликлар

Биринчи лига учрашувлари 1 августга қадар қолдирилди

8 июль куни республика ҳудудларида пандемия туфайли карантин чораларининг кучайтирилиши бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори эълон қилинганди.

Унга кўра, республиканинг барча ҳудудлари қизил тоифага айланиши кўзда тутилган ҳамда 1 августга қадар транспорт воситаларининг ҳаракати чекланган.

Бугун — 9 июль куни шу масала юзасидан ЎзПФЛ Биринчи лига клублари раҳбарлари ҳамда мураббийлари билан онлайн видеоконференция ташкил қилди. Унда Бирнчи лига клубларининг карантин даврида расмий ўйинларда иштирок этиши масаласи кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақада иштирок этувчи клубларнинг молиявий имконияти юқори лигалар жамоалариникидан фарқ қилади. Биринчи лига жамоалари бошқа вилоятлардаги ўйинларга кўп ҳолатларда ўйин куни бориб қайтишади ва асосан йўналишсиз такси хизматларидан фойдаланишади. Айни ҳолатда эса вилоятлар орасида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди. Рухсат этилган бошқа транспорт воситаларидан фойдаланиш, меҳмонхоналар ва бошқа ҳаражатлар эса табиийки, Биринчи лига клубларига қийинчилик туғдиради.

Видеоконференацияда юқоридаги каби омилларни ҳисобга олган ҳолда, Биринчи лига мусобақаларини карантин чоралари юмшатилгунига қадар вақтинча тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ деб топилди. Футбол клублари эса рухсат этилган вақтларда машғулотларни давом эттиради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика