UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Португалия термасининг қайдномаси эълон қилинди  0 21:47Пеп Гвардиола жаҳоннинг энг кучли термаларидан бирини бошқариши мумкин  0 21:21Саудия Арабистони. "Ар Риёд" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 20:57Хуммельс Бундеслигага қайтиши мумкин  0 20:36Моуринью АПЛга қайтишни истамоқда  2 20:09Суперлига. Гол инобатга олинмаган ўйинда "Бунёдкор" ва "Металлург"нинг кучлари тенг келди  12 20:00"Барселона" ва "Реал" Аргентина терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда  2 19:38"Реал" Мбаппега қанча пул тўлаши маълум  9 19:10"Ливерпуль" Бундеслига юлдузига кўз тикди  1 18:42Европа Лигаси ўйинларида "Фаластинга озодлик" плакатлари пайдо бўлди  4 18:01"Тоттенхэм" собиқ футболчиси ҳаваскор жамоага ўтди  0 17:38Гризманн ҳеч қачон терма жамоага қайтмаслигини билдирди  6 17:22Суперлига. "Бунёдкор" – "Металлург". Таркиблар маълум  0 16:58"Насаф" чемпионлиги ортидан "Насаф-фарм" ҳам Биринчи лига ғолиблигини қўлга киритди  5 16:34Лапорта "Барселона"даги президентлик сайловини 2025 йилга кўчириш ҳақида ўйламоқда  9

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 21-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 21-тур статистикаси

Ўтган шанба куни биринчи лиганинг 21-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Одатдагидек, сайтимиз орқали турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
СЕНСАЦИЯ ҚАЙД ЭТИЛМАДИ. 8-ЎРИН СОҲИБИ СЎНГГИ ТУРДА АНИҚ БЎЛАДИ

Шанба оқшомида бўлиб ўтган олтита ўйинда айтарли сенсацион натижалар қайд этилмади. Унда тўртта жамоа ўз майдонида муваффақият қозониб, мухлисларини қувонтирган бўлса, чемпионат пешқадамлари “Андижон” ва “Қўқон-1912” сафардан уч очко билан қайтишга эришди. Эътиборлиси ушбу турдан кейин жамоаларнинг турнир жадвалидаги эгаллаб тургани ўрни ўзгармади!!! Шу боис 8-ўрин эгаси сўнгги турда аниқ бўладиган бўлди.

21-тур. 6 июль (шанба)

“Пахтакор-2” – “Хотира-79” 3:1.
“Локомотив-БФК” – “Андижон” 0:2.
“НБУ-Осиё” – “Янгиер” 3:1.
“Оқтепа” – “Истиқлол” 2:0.
“Чуст-Пахтакор”– “Қўқон-1912” 0:1.
“Косонсой” – “Бунёдкор-2” 3:2.

18ТА ГОЛ. 4ТА ПЕНАЛЬТИ. 1ТА ДУБЛ


Ортда қолган турнинг олтита ўйинида жами 18та гол қайд этилди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 3тадан тўғри келади. Биринчи бўлимда мухлислар 9та гол кўришган бўлса, иккинчи бўлимдаги голлари миқдори ҳам шунча бўлди!

18та голдан 11таси мезбон жамоалар ҳисобига ёзилди. Меҳмонлар эса 7та гол уришди.
Турнинг энг тезкор голи, 2-дақиқага тўғри келади. “Янгиер” ҳужумчиси Акбарали Мустафоев “НБУ-Осиё”гар қарши ўйиннинг дебютидаёқ рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Бироқ шундай бўлсада, унинг жамоаси якунда мағлубиятга учради.
Турнинг энг сўнгги голи муаллифи эса Нодир Мавлонов бўлди. “Бунёдкор-2” етакчиси 90+1-дақиқада “Косонсой” дарвозасини ишғол этди. Аммо бу дуранг учун ҳам етарли бўлмади.

Ушбу турда ҳакамлар ҳаммаси бўлиб, 4та пенальти белгилашга қарор қилди. Шундан 3таси аниқ, қолган яна биттаси ноаниқ тепилган! Эътиборлиси ҳар бир бўлимда 2тадан пенальти тепилди!

“Пахтакор-2” етакчиси Бекзод Мирҳайдаров, “Хотира-79” ҳимоячиси Ғуломжон Отавалиев ҳамда “НБУ-Осиё” вакили Ислом Каримов бу борада нуқтадан адашишмаган бўлса, “Истиқлол”нинг тажрибали ўйинчиси Нодир Қўзибоев 11 метрлик тўпини аниқ амалга ошира олмади.

Мазкур турда дублга эришган ягона футболчи ҳам “НБУ-Осиё” футболчиси Ислом Каримов бўлди. Ҳар бир бўлимда “Янгиер” дарвозасига биттадан тўп киритишган эришган ярим ҳимоячи жамоасининг муваффақиятига муносиб ҳисса қўшишга эришди.

35ТА САРИҚ, 1ТА ҚИЗИЛ КАРТОЧКА!

21-турдаги сариқ карточкалар сони 35тани ташкил этди. Бу хар бир ўйинга ўртача 5,8тадан сариқ демакдир. Бундан кўриниб турибдики, мазкур турдаги баҳслар кескин ва қўполликларга бой тарзда кечган.

Биринчи бўлимда 12та сариқ карточка кузатилди. Иккинчи бўлимда эса сариқлар миқдори 23тани ташкил қилди.

Қўполликларга бой тарзда кечган ўйин “Оқтепа” – “Истиқлол” бўлди. Боиси учрашув бош ҳаками Игорь Худайдотов (Тошкент) шу куни мезбонларнинг 3та футболчисига сариқ, меҳмонларга эса 4та сариқ ва 1та қизил карточка кўрсатишга қарор қилди.
Турнинг энг қўпол ўйин намойиш этган жамоаси ҳам “Истиқлол” бўлди. “Қўқон-1912” эса аксинча бу борада қолган жамоаларга намуна кўрсатди. Сабаби ушбу жамоанинг атига битта футболчиси сариқ олди холос.

Ушбу турдаги ягона қизил карточка “муаллифи” “Истиқлол” ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров бўлди. Футболчига 86-дақиқада тўғридан-тўғри қизил кўрсатилган. Айтиш керакки, бу Ҳайдаровнинг шу кунгача олган тўртинчи қизили бўлди!

ТОШКЕНТДАГИ ТЎРТТА ЎЙИНДА 419ТА ТОМОШАБИН!!!


6 июль куни ёшлар терма жамоамиз Туркияда ўтаётган жаҳон чемпионатида Францияга қарши баҳс ўтказгани боис ҳам 21-тур ўйинларига мухлислар қизиқиши жуда ҳам паст бўлди. Буни ўйин қайдномасида ёзилган томошабинлар сонидан ҳам билиб олиш қийин эмас. Эътибор берган бўлсангиз, мазкур турда Тошкентда 4та ўйин бўлиб ўтган! Ажабланарлиси ушбу тўртта ўйиндаги томошабинлар сонини қўшиб ҳисобласак, 419тани кўрсатди!

Умуман олганда, 21-турнинг 6та ўйинига 3243та ишқибоз ташриф буюрган. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 540,5тадан тўғри келади.

Энг кам ишқибоз, “Пахтакор-2” – “Хотира-79” (3:1) баҳсида кузатилди. Тошкентда кечган ўйинга атига 38та мухлис қадам ранжида қилган!!!

Энг кўп томошабин эса одатдагидек яна водийдаги ўйинда кузатилди. Аниқроғи, “Чуст-Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувини 1701 нафар мухлис бевосита стадионда кузатган.

Мухлислар ташрифи кимда қандай?

“Пахтакор-2” – “Хотира-79”. Тошкент. 38 томошабин.
“Локомотив-БФК” – “Андижон”. Тошкент. 217 томошабин.
“НБУ-Осиё” – “Янгиер”. Тошкент. 43 томошабин.
“Оқтепа” – “Истиқлол”. Тошкент. 121 томошабин.
“Чуст-Пахтакор”– “Қўқон-1912”. Чуст. 1701 томошабин.
“Косонсой” – “Бунёдкор-2”. Косонсой. 1123 томошабин.
 

1

АНДИЖОН (Андижон)

21

18

1

2

48-16

55

2

ҚЎҚОН-1912 (Қўқон)

21

13

3

5

30-22

42

3

НБУ-ОСИЁ (Тошкент)

21

12

3

6

32-17

39

4

ОҚТЕПА (Тошкент)

21

10

3

8

32-30

33

5

ЧУСТ-ПАХТАКОР (Чуст)

21

8

6

7

26-27

30

6

КОСОНСОЙ (Косонсой)

21

8

4

9

27-27

28

7

ПАХТАКОР-2 (Тошкент)

21

8

3

10

28-27

27

8

ЯНГИЕР (Янгиер)

21

7

3

11

31-35

24

9

ИСТИҚЛОЛ (Тошкент)

21

6

5

10

25-29

23

10

ХОТИРА-79 (Уйчи)

21

6

2

13

24-40

20

11

ЛОКОМОТИВ-БФК (Тошкент)

21

5

5

11

20-39

20

12

БУНЁДКОР-2 (Тошкент)

21

5

2

14

29-41

17

 
22-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР.


Бугун поёнига етадиган биринчи босқич ўйинлари айрим жамоалар тақдирига ойдинлик киритади. Сабаби кучли саккизликка кирган жамоа кейинги босқичда ҳам иштирокини давом эттиради. “Хотира-79”, “Локомотив-БФК” ва “Бунёдкор-2” иккинчи босқига чиқишдан умидини узишган бўлса, ҳозирча 9-ўринни эгаллаб турган “Истиқлол”да бу борада ҳали имконият сақланиб қолган. Сабаби 8-ўринни эгаллаб турган “Янгиер” билан бу жамоанинг ўртасидаги очколар фарқи 1та. Шу боис 8-ўрин учун кураш шу икки жамоа ўртасида кечиши турган гап. Уларнинг бугунги ўйинда ғалаба қозониши жуда муҳим. Эътиборлиси “Янгиер” ҳам, “Истиқлол” ҳам бугун тақвимга кўра сафарда ўйнашади. Кўрамиз бу борада кимнинг омади чопаркин.

9 июль (сешанба)

“Локомотив-БФК” – “Хотира-79”
“Пахтакор-2” – “Андижон”
“Оқтепа” – “Янгиер”
“НБУ-Осиё” – “Истиқлол”
“Косонсой” – “Қўқон-1912”
“Чуст-Пахтакор” – “Бунёдкор-2”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика