UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  1 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  1 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  3 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  4 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  3 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  1 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  6 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  4 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   25 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  48

Биринчи лига. Сардорлик масъулияти кимларга ишониб топширилган? Янгиликлар

Биринчи лига. Сардорлик масъулияти кимларга ишониб топширилган?

Теглар :  Биринчи лига
Футболда жамоа сардорларининг ўрни катта. Майдонда етакчилиги ва жамоадошлрини олдинга етаклай олиш билан бирга майдон ташқарисида ҳам мураббий ва футболчилар ўртасида боғловчи вазифасини ўтайди.

Ҳар бир жамоанинг ўз етакчиси бўлиши аниқ. Кўпинча сардор тайинлаётганида унинг ёши ва маҳаллий эканлигига эътибор қаратилади. Бугунги биринчи лигага оид  мақоламизда жамоаларнинг сардорларини таништириб ўтамиз.  

“УзДонгЖу” – Бекзод Ғозиев, Асрор Раҳмонов
“Бўёқчилар”ни бу йилги мавсумда ҳам ўйинларга Бекзод Ғозиев сардор сифатида бошлаб тушмоқда. Жамоадаги етакчи футболчилардан бири бўлгани боис ҳам сардорлик масъулияти айнан Ғозиевга ишониб топширилган. Учрашув соғида майдон марказида шерикларини бошқариб турадиган Бекзодда сардорларга ҳос хусусиятлар мужассам дея оламиз. Агарда Ғозиев майдонга туша олмаса, сардорлик боғичи Асрор Раҳмоновга берилиши мумкин. Бир неча йиллар давомида “Андижон” шарафини ҳимоя қилган Раҳмонов жамоадаги энг кекса ва шу билан бирга маҳоратли ўйинчилардан эканлигини эътироф этиш лозим.  

“Цементчи” – Дилшод Эминов, Абдухолиқ Қурбонов
“Цементчи” жамоасида сардорлик Дилшод Эминов зиммасига юклатилган. Марказий ҳимоячида етакчилик хусусияти мавжуд. Шу билан бирга у жамоанинг доимий пенальтичиси ҳамдир. Қувасойлик футболчи иккинчи лигадан биринчи лигага чиқишда катта ёрдам берганини “Цементчи” устози кўп бор таъкидлайди. Шу боис бўлса керак, масъулият Эминовга ишониб топиширлган. Вице-сардор эса яна бир ҳимоячи Абдухолиқ Қурбонов эканлигини айтиш лозим.

“Нурафшон” – Асқар Муҳиддинов
“Қизилқум” билан хайрлашган тажрибали ҳимоячи Асқар Муҳиддинов бу йил биринчи лигада “Нурафшон” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Жамоадаги энг кекса ва шу билан бирга маҳоратли ўйинчи бўлгани боис ҳам айнан Муҳиддиновни сардор этиб тайинлашган. Илгари “Бухоро”, “Нефтчи” каби олий лига клубларида ўйнаган Асқар Муҳиддиновдан кейинги ўриндаги сардор ҳозирча аниқланмаган.

 “Зомин” – Шукурулло Жониқулов
“Зомин” таркиби асосан ёшлардан ташкил топган. Шу боис улар сардорни танлашда бу борада маҳаллий футболчи Шукурулло Жониқулов номзодида тўхталган. Жамоада нисбатан кекса футболчилардан бири бўлган Жониқулов ортда қолган ўйинларда “Зомин” садори сифатида харакат қилди. Ундан кейинги сардор борасида эса ҳозирча бир тўхтамга келинмаган. Бундан чиқдики, қолгани вазиятга қараб бўлади.

“НБУ-Осиё” – Музаффар Умурзоқов, Маъмур Султонов
“Банкирлар” устози Руфат Акрамхўжаев билан бу борада суҳбатлашганимизда, жамоадаги энг тажрибали футболчи Музаффар Умурзоқов эканлигини билдириб, шу боисдан ҳам айнан унга сардорлик боғичи ишониб топширилганини таъкидлади. Ўз вақтида олий лига клублари ва олимпия терма жамоалари сафида харакат қилган футболчининг атрофида асосан ёшлар харакат қилмоқда. Шунинг учун Музаффардан етакчиликни ўз қўлига олиш талаб этилади. Агарда Умурзоқов майдонда бўлмаса, сардорлик масъулияти Маъмур Султоновнинг гарданига келиб тушади.   

“Орол” – Ислом Сейтназаров, Наврўз Ҳаипов
Нукусликлар ҳам сардорни тайинлашда футболчининг ёшига эътибор беришган. Натижада Ислом Сейтназаров масъулиятни ўз бўйнига олган. Бир неча йиллардан буён “Орол” шарафини ҳимя қилиб келаётган ушбу футболчи ҳар қандай холатда жамоага содиқ эканлигини амалда исботлаб келаётгани ҳам таҳсинга сазовор. Ундан кейинги сардор эса Наврўз Ҳаипов саналади. Жамоанинг тўпурар ҳужумчиси ўтган мавсум кўринмай қолганди. Маълум бўлишича Ҳаипов харбий хизматни ўташ учун жўнаб кетган экан. “Орол”да ҳам бу йил асосан маҳаллий ёшлар харакат қилаётганини айтиш лозим.   

“Ғиждувон” – Мурод Ҳамдамов, Мансур Отақулов
Ғиждувонликлар устози Шерзод Сатторовдан жамоадаги сардор ким эканлигини сўраганимизда, дарҳол Мурод Ҳамдамовни айтди. Бунинг сабабини футболчи ҳам маҳаллий ва тажрибали эканлиги билан изоҳлади. Ўз вақтида элитада “Вобкент” ва “Бухоро” жамоалари сафида харакат қилган Ҳамдамов бу йил “Ғиждувон”да қўним топди. Жамоадаги вице-сардор эса Мансур Отақулов. Ўтган йили бу футболчи тўпурарлик маҳоратини ишга солиб, “Ғиждувон”га кўп учрашувларда фойда келтирганди.   

“Норин” – Фарруҳ Нурлибоев, Артур Парванов
Ҳаққулободликлар жамоа сардори этиб таниқли футболчи Фарруҳ Нурлибоевни тайинлашга қарор қилган. Ўз вақтида миллий терма жамоамиз сафида бўлган ҳимоячини мухлислар яхши билишса керак, “Олмалиқ”да ҳам ўйнаганди. Жорий йил Равшан Бозоров “Норин”ни қабул қилиб олгач, Фарруҳни ҳам жамоасига таклиф этди. Агарда Нурлибоев майдонда бўлмаса, сардорлик боғичини дарвозабон Артур Парванов тақиб олишга келишиб олинган.   

“Хоразм” – Ғайрат Ўдаев, Маркс Қурамбоев
Узоқ йиллардан буён урганчликлар шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган Ғайрат Ўдаев жамоадаги энг тажрибали футболчилардандир. Гарчи жамоада молиявий муаммолар бўлсада, Ўдаев “Хоразм”га содиқлигини амалда исботлаб бошқа такликларни рад этиб келади. Шу боис бўлса керак, жамоа аъзолари бир овоздан Ғайратга сардорлик борасида овоз бергани. Ўдаевдан кейин сардорлик боғичи Маркс Қурамбоев ёки Ильяс Хайровга ишониб топширилиши мумкин.  

“Локомотив-БФК” – Шерзод Шарипов, Рустам Яралиев
Жорий мавсум фаолиятини биринчи лигада давом эттиришга қарор қилган Шерзод Шарипов “Локомотив-БФК”да энг кекса ва маҳоратли футболчилардан эканлигини инобатга олсак, сардорлик боғичи айнан унга топширилган. Тажрибали ҳимоячи бу йил жамоасини майдонга сардор сифатида бошлаб тушмоқда. Вице-сардор ҳозирча аниқланмаган. Лекин бизнинг таҳиминизча бу борада масъулият яна бир тажрибали футболчи Рустам Яралиевни бўйнига ўтса керак. Ёки Шавкат Раимқулов номзоди бор. Чунки қолган асосан ёшларни ташкил этади.   

 “Хотира-79” – Баҳром Юлдашев, Шуҳрат Ҳамидов
Уйчиликлар сардорликка Баҳром Юлдашевни тайинлашган. Ўз вақтида “Трактор”, “Олмалиқ” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари таркибида олий лигада ўйнаган ҳимоячи сўнгги йилларни биринчи лигада ўтказиб келмоқда. Наманганлик ҳимоячи “Хотира-79” сафидаги тажрибали футболчилардан бири саналади. Бизнингча ундан кейинги сардор Шуҳрат Ҳамидов бўлса керак.   

“Ёзёвон-Лочинлари” – Зоҳид Исмоилов, Бобур Расулов
Ёзёвонликларни ҳозирча ўйинларга Зоҳид Исмоилов сардор сифатида бошлаб тушмоқда. Ушбу футболчи маҳаллий саналади. Етакчилик хусусияти бор. Майдонда бошқалардан нисбатан ажралиб туришини инобатга олиб, айнан Исмоиловни сардор этиб тайинлашган. Вице-сардор эса Бобур Расуловдир. Таркибдаги энг кекса футболчилардан бири бўлган Расулов агарда Зоҳид майдонга тушмаса сардорлик боғичини тақади.   

“Динамо” – Акмал Бозоров, Алексей Николаев
Самарқандликлар ҳам сардорни тайинлашда маҳаллий футболчига эътибор қаратган. Бу борада тажрибали ҳимоячи Акмал Бозоров номзодида тўхталишган. “Динамо” сафида олий лигада ҳам иштирок этган Бозоров бу йил биринчи лигада ўйнамоқда. Чап қанот ҳимоячисида майдонда етакчилик қилиш хусусияти мужассамлиги боис сардорлик боғичи айнан унга ишониб топширилган. Ундан кейинги ўринда эса Алексей Николаев номзоди бор. Ўтган мавсум “Қўқон-1912” сафида ўйнаган футболчи жорий йил фаолиятини “Динамо”да ўтказмоқда. Николаев учун Самарқанд жамоаси бегона эмас. Чунки у илгари ҳам бу клубда ўйнаган. Агарда Бозоров майдонга тушмаса, у холда Николаев сардорлик масъулиятини ўз бўйнига олади.  

“Машъал-2” – Баҳодир Муртазоев
Муборакликлар таркиби асосан академия битирувчиларидан ташкил топган. Фақат биргина тажрибали Баҳодир Муртазоевни ўз сафига қўшиб олишган. Ўтган йили Константин Боев ўйнаганди. Бу йил афтидан унинг ўрнига Муртазоевларнинг тўнғичини олишган кўринади. Чемпионатнинг дастлабки икки турида “Машъал-2” футболчиларини айнан Баҳодир майдонда сардор сифатида бошлаб тушди. Кейинги ўринда эса бизнингча Ҳусан Олимжонов ёки Раҳимжон Давронов бўлса керак.   

“Косонсой” – Миржамол Жамолов, Сардор Асқаров
Косонсойликларни бу йил ҳам Миржамол Жамолов майдонга сардор сифатида бошлаб тушмоқда. Жамоадаги тажрибали футболчилардан бири бўлган Жамолов майдонда шерикларини бошқара олади. Айнан шунинг учун ҳам жамоадагилар Миржамолга сардорлик боғичини ишониб топширишмоқда. Ундан кейинги шахса эса Сардор Асқаровдир. Ўтган мавсум “УзДонгЖу” шарафини ҳимоя қилган Асқаров илгари ҳам “Косонсой”да масъулиятли вазифани бажарган.

 “Насаф-2” – Жавоҳир Комилов, Шамсиддин Сагдуллаев
Қаршиликлар сардорлик масъулиятини дарвозабон Жавоҳир Комиловга топширишган. Дарвозабон ярим жамоа деб бежизга айтишмайди. Кўп учрашувларда Комилов “Насаф-2”ни муқаррар голлардан қутқариб қолганини кўрганмиз. У орқада жамоадошларини бошқариб туришни яхши уддалайди. Қолаверса таркибдаги маҳоратли футболчилардан биридир. Шунинг учун бўлса керак, “Насаф-2” аъзолари сардор сифатида Комиловни тайинлаган. Ундан кейинги сардор борасида аниқ бир тўхтамга келинмаган. Таҳминимизча сардорликни ҳимоячи Шамсиддин Сагдуллаев ҳам уддалай олса керак. Чунки бу футболчи ҳам бир неча йиллардан буён биринчи лигада ўйнаб, ўзига яраша тажриба орттириб келмоқда.

“Оқ-тепа” – Анвар Раҳимов, Тимур Яфаров
“Оқ-тепа” таркибида бу йил эътиборга молик ўзгаришлар юз берди. Ўтган мавсум етакчиликни ўз қўлига олган Анвар Раҳимов навбатдаги сардор сифатида танланган. “Оқ-тепа”нинг чемпионатдаги илк ўйинига жамоани айнан Раҳимов сардор сифатида майдонга бошлаб тушган. Марказий ярим ҳимоячи сифатида танилган футболчи айни дамда тошкентликлар сафида ҳимояда ҳам ўйнаётганини кўрмоқдамиз. Бу билан Анвар универсал эканлигини намойиш этмоқда. Ҳақиқатдан ҳам Анвар Раҳимовда етакчилик хусусияти бор ва жамоадошларини олдинга етаклай олади. Ундан кейинги ўринда Темур Яфаров сардорликка асосий номзоддир.


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика