UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  6 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  1 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  9 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  6 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1

Биринчи лига матбуот котиблари қандай ишлашмоқда? Янгиликлар

Биринчи лига матбуот котиблари қандай ишлашмоқда?

Профессионал бўлган ҳар бир жамоанинг матбуот котиби бўлиши керак.

Матбуот котиблари жамоаларга нима учун керак? Уларнинг вазифаси нимада? Улар тўғрисида саволлар турлича. Келинг, биз олий лига клубларининг матбуот котиблари ҳақида гапирмайликда, профессионал бўлган биринчи лига жамоаларининг матбуот котиблари ҳақида сўз очсак. Бизда биринчи лига баҳсларини телевидения орқали намойиш этишмайди. Ҳаттоки ўша телевиденияда ҳам биринчи лига ҳақида ҳеч қандай кўрсатувлар йўқ. Лекин биринчи лига баҳсларининг айрим учрашувларига олий лигадан кўра кўпроқ мухлислар ташриф буюришади. Биринчи лига тур учрашувларининг натижаларини кўп сонли футбол мухлислари интизорлик билан кутиб ўтиришади. Стадионга ташриф буюрган мухлислар бундан мустасно. 

Яхшиямки интернет журналистикаси бизда анча яхши ривожланган. Агарда интернет бўлмаганида биз футбол учрашувларининг натижаларидан бехабар қолардик. Ҳозирги кунда биринчи лиганинг айрим клубларида матбуот котиблари фаолият олиб боришмоқда. “Цементчи”дан Зухриддин Абдуллажонов, “Андижон”дан Исломбек Рустамбеков ва Шуҳратбек Жўраев, “Машъал-2”дан Бунёдбек Андаев, “УзДонгЖу”дан Шерзод Мамадалиев ва “Насаф-2”дан Ренат Эрназаров ўйин куни стадиондан туриб бизга баҳс натижаларини, учрашув қайдномаси ҳақида етарлича маълумотлар бериб туришади. 

Ушбу клубларнинг матбуот котиблари ҳақида ҳеч қандай гап сўз бўлши мумкин эмас. Исталган кишида савол туғилиши мумкин, биринчи лига жамоаларининг 5 нафарида матбуот котиблари фаолият олиб боришадими? Биринчи лиганинг қолган жамоалари профессионал эмасми? Ёки бўлмасам уларнинг натижалари бошқалар учун қизиқ эмас деб ўйлашадими? Биринчи лигада деярли барча жамоаларнинг матбуот котиблари бўлиши мумкин, лекин ўша матбуот котиби учрашув куни ўйин ҳақида ҳеч қандай маълумот бермайди. Мени фикримча, биринчи лига жамоаларининг ҳар бир матбуот котиби учрашув вақтида тўлиқ маълумот бериб бориши шарт.


Жаҳонгир Сотволдиев

Муаллиф :
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика