UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  7 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   1 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  16 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  3 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  3

Биринчи лига. "Машъал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди Янгиликлар

Биринчи лига. "Машъал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган 3-тур беллашувлари давом эттирилди.
Ўз майдонида Тошкентнинг “Истиқлол” жамоасини қабул қилган “Машъал” рақиб устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Хабарингиз бор, ўтган турда “Машъал” кутилмаганда “Оқтепа”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Шу боис муборакликлар бу учрашувга бирмунча жиддий ҳозирлик кўришди. Бу эса ўз мевасини бермай қўймади.

Ўйиннинг 24-дақасига келиб ҳисоб очилди. Бу вазиятда жарима тўпи амалга оширилгач, Жаҳонгир Абдумўминов бош билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. 59-дақиқада “Машъал”нинг комбинацион ҳужуми гол билан якун топди. Аввалига майдон марказида тўпни рақибдан олиб қўйган Абдумўминов олдинга интилиб, тўпни чап томондан ёриб кираётган Жамшид Ҳасановга етказиб берди. Жамшид эса тўпни вақтида жарима майдончаси ичида пайт пойлаб турган Элдор Шомуродовга узатди. Ва бу вазиятда Шомуродов бехато зарба йўллаб, ҳисобни 2:0га етказди.

84-дақиқага келиб эса ҳисоб 3:0 кўринишини олди. Бу вазиятда рақиб дарвозабони тўпни тепиб юбораман деб хатога йўл қўйди. Аниқроғи, унинг тепган тўпи Зоҳир Қўзибоевга тегиб дарвоза томон йўл олди. Зоҳир эса ҳимоячидан ўзиб кетган ҳолда тўпни дарвоза тўрига тўғирлаб қўя қолди. Шундай қилиб “газчилар” навбатдаги баҳсни 3:0 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал этишди.

Биринчи лига. Иккинчи босқич. 3-тур
МАШЪАЛ – ИСТИҚЛОЛ – 3:0
Голлар: Ж.Абдумўминов, 24. Э.Шомуродов, 59. З.Қўзибоев, 84.
“Машъал”: Санжар Қувватов, Дилявер Ваниев (Искандар Шайқулов, 87), Ойбек Полвонов (Шаҳзод Шайманов, 75), Жаҳонгир Абдумўминов (Дурбек Камолов, 63), Баҳодир Муртазоев (Ихтиёр Тошпўлатов, 46), Жамшид Ҳасанов, Элдор Шомуродов (Зоҳир Қўзибоев, 70), Аббос Шодмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Шерзод Файзиев, Саламат Қуттибоев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика