UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46Франция президенти Пересдан Мбаппени Олимпиадага қўйиб юборишни сўрайди  0 19:45Суперлига. "Бунёдкор" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:24Англиянинг Евро-2024 учун кенгайтирилган таркиби маълум  0 18:59Криштиану Роналду, Пепе ва Бруну — Португалиянинг ЕВРО учун таркиби эълон қилинди  5 18:18Моуриньо ёки Аллегри "Ал Иттиход" бош мураббийига айланиши мумкин  1 17:57Англиянинг Евро-2024 учун қайдномасида Маркус Рэшфорд учун жой топилмади  11 17:36Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"  2 17:15Шошмай туринг, Де Зербини кейинги манзили Мюнхен эмас, Турин бўлиши мумкин  4 16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  9 16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 16:17Тони Кроос ЕВРО-2024дан кейин фаолиятини якунлайди  15 15:59Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   18 15:42АПЛ янги мавсумида "VAR" бошқачароқ ишлайди  2 15:18"Челси" ўзига эҳтимолий мураббий топиб қўйди   2 14:50"Кристал Пэлас" "Бетис" футболчисига қизиқмоқда  0

Биринчи лига. "Жомбой" янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Стадионда таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда Янгиликлар

Биринчи лига. "Жомбой" янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Стадионда таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда

Теглар :  Жомбой
2020 йил декабрь ойида Биринчи лигага ўтиш ўйинларида ғолиб бўлган "Жомбой" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Айни пайтда клуб Жомбой тумани ҳокими бошчилигида Биринчи лигага қатнашиш учун лицензиялаш талабларини бажариш устида иш олиб бормоқда. Жумладан Жомбой туманидаги "Марказий" стадион ўриндиқлари янгиланмоқда, майдон ҳолати яхшиланмоқда, ювиниш ва кийим алмаштириш хоналари эса таъмирланмоқда.

Бош мураббий Иван Кострикин ва ёрдамчи мураббий Олимжон Мамасолиев бошчилигидаги мураббийлар штаби рақобатбардош жамоа тузиш учун маҳаллий ёшларни кўрикдан ўтказишмоқда.

Маълумот учун, "Жомбой" клуби 2-8 февраль кунлари бўлиб ўтган "Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги"да иштирок этди ва 10та жамоа орасида фахрли учинчи ўринни эгаллади.



"Жомбой" клуби матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика