UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  2 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  3 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  0 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   3 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  6 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  2 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  7 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  4

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Ўз уйида ютқазмаган “Цементчи” Янгиликлар

Биринчи лига. Иккинчи босқич якунлари. Ўз уйида ютқазмаган “Цементчи”

Теглар :  Цементчи
Жорий мавсумдан бошлаб яна биринчи лигада иштирок этаётган Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси кўпчиликни ҳайратлантира олди.

Абдумалик Ҳакимов ва Илҳом Зайлобиддинов жуфтлиги ўз вақтида футболчи сифатида бирга ушбу жамоада ўйнаганди. Эндиликда улар биргаликда “Цементчи”нинг олдинги қаддини тиклаш учун мураббий сифатида харакат қилмоқда. Очиғини айтганда, илк мавсумидаёқ ёш мураббийлар курашчан жамоа шакллантира олди. Қувасой ахли ҳам катта футболни соғиниб қолганини “Цементчи”нинг уй ўйинларидаги ишқибозлар ташрифидан билиб олиш қийин эмас.

“Цементчи” бош мураббийи Абдумалик Ҳакимов вазиятдан келиб чиқиб, асосан фарғоналик футболчилар эвазига таркибни шакллантирди. Унинг бу қарори якунда тўғри бўлиб чиқди. Дебют мавсумда 4-ўрин ёмон эмас. Айтишларича яқин орада “Цементчи” ҳам кучлилар сафига чиқиш учун жиддий кураш олиб боради.

Албатта буни вақт кўрсатади. Энг муҳими Қувасойга катта футбол қайтди. Қувасой цемент ва шифер заводи жамоа учун моддий томондан қараб турибди. “Цементчи” аъзоларининг йил бошида “Joma” фирмасининг спорт кийимлари билан тўлиқ таъминлагани ҳам жамоага бўлган эътибор ижобий томонга ўзгариб бораётганидан далолатдир.

Дарвоқе, қувасойликлар иккинчи босқичдаги уй ўйинларининг барчасида ғалаба қозонган ягона жамоа бўлди!

Қуйида жамоанинг иккинчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

16

Умумий голлар

44

Уйда

29 (65,91%)

Сафарда

15 (34,09%)

Ўтказиб юборилган голлар

15

Уйда

4 (26,67%)

Сафарда

11 (73,33%)

Урилган ўртача голлар

2,75

Ўтказиб юборилган ўртача голлар

0,94

Уйдаги очколар

24/24 (100 %)

Сафардаги очколар

12/24 (50 %)

Энг йирик ғалаба

6:1 – “Орол”

Энг йирик мағлубият

3:6 – “Обод”

Гол ўтказиб юборилган ўйинлар

6 (37,5%)

Голсиз ўйинлар

2 (12,5%)

Иродали ғалаба

1

Иродали дуранг

2

Иродасиз мағлубият

1

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалаба

7

Йирик мағлубият

1

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/0

Огоҳлантириш (ўртача)

35 (2,19)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан тўғри/2-СК  

1 (0,06) - 1/0

Мухлислар ташрифи (жами/ўртача)

19647/1228

 

“Цементчи” футболчилари иккинчи босқич ўйинларида жами 44та тўп киритди. Бу эса ҳар бир учрашувда ўртача 2тадан гол демакдир. Жамоа сафида Элёр Акбаров тўпурарлик маҳоратини намойиш этди. Иқтидорли ҳужумчининг иккинчи босқичдаги голлари сони 12тани ташкил этди. Умумий мавсумдаги голлари сони эса 23та.

Ким қанча гол урди?
 

Футболчи

Гол   

Пен.

Элёр Акбаров

12


Раҳматилло Мелибоев     

6

(3)

Алишер Файзуллаев

4


Жаҳонгир Дадабоев

4


Нодирхон Камолов

4

(1)

Азиз Ибрагимов

3


Элёр Мамасолиев

3


Давлатбек Ёрбеков

2


Дилшод Эминов

2


Баходир Қодиров

1


Даврон Маматов

1


Жўрабек Ёқубов

1


Абдухолиқ Курбонов

1

(1)

Исломбек Рустамбеков

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика