UZ

Сўнгги янгиликлар

15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  2 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  12 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  2 12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 11:54Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида ишлайдиган расмийлар маълум  3 11:33"Атлетико" футболчиси КЖЧ ташкилотчилигидан норози  8 11:05Ямаль ва францияликлар: Европанинг 2025 йилдаги энг креатив футболчилари  3 10:42Неймарнинг келажаги маълум  2 10:10“Ал Ҳилол“ Осимхенга сўнгги даҳшатли таклифни юборди  3 09:43“Арсенал“ Виктор Гёкерешни сотиб ололмаган тақдирда кимни харид қилиши маълум  1 09:16Кайл Уокер АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0

Биринчи лига. Энг кўп гол ўтказиб юборган “Истиқлол” ҳақида Янгиликлар

Биринчи лига. Энг кўп гол ўтказиб юборган “Истиқлол” ҳақида

Биринчи лигада бу йил иккинчи мавсумни ўтказаётган Тошкентнинг “Истиқлол” клуби иккинчи босқичга чиқиш масаласини ижобий ҳал қила олди.
Ёдингизда бўлса бу жамоа ўтган мавсум молиявий муаммоларга дуч келган “Янгиер”ни ўрнига иккинчи босқичда иштирок этганди.

Бошқаларни билмадиму, лекин мен “Истиқлол”ни олий лига вакили “Металлург”га қиёслайман. Жамоа ўз майдонида етакчи клубларни мағлубиятга учратиб, кейинчалик ўртамиёна жамоаларга қарши баҳсларда имкониятни бой беради.



Барқарорлик йўқ. Аниқса бу йил шундай холат кўп кузатилмоқда. Камол Жўнашев бошқарувидаги жамоа биринчи босқич давомида ўз дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа бўлди, 52! Шу билан бирга тошкентликлар рақиб дарвозаси томон йўл топа олиш билан ҳам мақтана олади. Боиси “Истиқлол” гол уриш борасида “Қўқон-1912”дан кейинги ўринни эгаллади.

Тошкент жамоаси таркибида биринчи босқичда ёши катта футболчи Шоҳид Тиллабоев бўлди, 31 ёш!
Аксинча энг ёш ўйинчи эса Азамат Розиқов, 17 ёш.


 
Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

пен.

Исроил Турсунов

13

(2)

Жамолиддин Нормирзаев

9

Обид Хакимов

4

Шохруз Норхонов

4

Баходир Даминов

3

Илхом Алибоев

3

Хасан Эргашев

3

Азмат Розиков

2

Нодир Одилов

2

Бобурмирзо Мухторов

1

Жасур Мирзабоев

1

Равшан Абдувохидов

1

Расул Рахмонбердиев

1

Темур Садиров

1

Шохид Тиллабоев

1

(1)

Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ўйинлар

22

Голлар

49

Уйда

26 (53,06%)

Сафарда

23 (46,94%)

Ўтказиб юборилган голлар

52

Уйда

26 (50%)

Сафарда

26 (50%)

Ўртача урилган голлар

2,23

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

2,36

Уйдаги очколар

15/33 (45,45 %)

Сафардаги тўпланган очколар

14/33 (42,42 %)

Энг йирик ғалаба

5:1 – “Пахтакор-2”

Энг йирик мағлубият

1:4 – “Обод”

Гол ўтказмаган ўйинлар

0 (0%)

Гол ура олмаган ўйинлар

2 (9,09%)

Иродали ғалаба

3

Иродали дуранг

1

Иродасиз мағлубият

2

Иродасиз дуранг

1

Йирик ғалаба

2

Йирик мағлубият

2

Автогол (урилган/ўтказиб юборилган)

0/0

Огоҳлантириш (ўртача)

56 (2,55)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

3 (0,14) - ½

Мухлислар (жами/ўртача)

17854/812



Исломбек РУСТАМБЕКОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика