UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54Суперлига. "Навбаҳор" – "Андижон". Таркиблар маълум  8 18:42Суперлига. ОКМКнинг омадли юриши учинчи турда ҳам давом этди  13 18:16Анчелотти солиқ тўламаслик иши бўйича Мадрид судига чақирилди  1 17:47Кевин "Сити"да қоладими?  0 17:191 йил қамоқда ўтирган Дани Алвес оқланди!  2 16:53Уокер "Манчестер Сити"га қайтмайди  1 16:25Жаҳон чемпионатига чиқди, лекин ўйнамаслиги мумкин — Эронни нима кутмоқда?  23 15:59Лэмпард учинчи марта "Челси"ни бошқариши мумкин  5 15:10"Шўртан" Қўқонда мавсумдаги илк очкосини ишлаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:41Сака машғулотларга қайтди: "Реал"га қарши ўйнайдими?  3 14:15Туркия гранди Аббос Файзуллаевга қизиқмоқда  38 13:51Роналду 2025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧ туфайли жамоасини ўзгартирмоқчи  42 13:23"Ньюкасл" "Арсенал" ва "Ливерпул"нинг қизиқиши сабабли Исак билан олиб борилаётган музокараларни тўхтатди  2 12:56Трентнинг кетиши Салоҳга фойда келтириши мумкин  0 12:33АПЛ, Ла Лига ва Бундеслигада энг кўп маош олувчи мураббийлар маълум  1

Биринчи лига. "Динамо" сафарда "Орол"ни мағлуб этди Янгиликлар

Биринчи лига. "Динамо" сафарда "Орол"ни мағлуб этди

Биринчи Лига 6-тури доирасида Нукусда маҳаллий «Орол» жамоасига қарши саф тортган «Динамо» жамоаси шиддатли кечган баҳсда сафардан ғалаба билан қайтди.

Ўйиндан аввал жамоа жамоа бош менежери Илҳом Шарипов айтганидек, Нукусдаги сунъий қопламали майдондаги ўйин «Динамо» учун жиддий синов бўлди. Қувонарлиси, вакилларимиз бу синовдан муваффақиятли ўтишди.

Ўйиннинг дастлабки ўн дақиқалиги майдонга мослашиш учун кетган бўлса, сўнг ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкор руҳда тўп сурди. Бу таблодаги ҳисобнинг очилишига сабаб бўлди – ёш ҳужумчи Амиржон Сафаров мавсумдаги учинчи голини уриб жамоасини олдинга олиб чиқди – 0:1.

Голдан сўнг мезбонлар ҳам вазиятни ўнглаш истагида бўлишди ва натижада танаффусга жамоалар 1:1 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам «Динамо» ҳужумлари остида бошланди. Яримҳимоячи Омаджон Тайлоқовнинг кучли зарбасидан сўнг ҳисоб ўзгарди – 1:2.

«Динамо»чилар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишгач, ушбу натижани сақлашга уринишди ва бунинг эвазига жазоланишди – қорақалпоғистонликлар бу сафар ҳам мувозанатни тиклашди – 2:2.

Бу пайтда учрашув якунланишига оз вақт қолган, стадиондаги мухлислар эса баҳс жанговар дуранг натижаси билан тугашини кутишаётганди. Аммо бу натижа Самарқанд жамоасини қониқтирмаслиги аниқ эди. Шу боис «Кўҳна шаҳарликлар» ўйиннинг сўнгги дақиқасига қадар ҳужумкорликдан тўхташмади.

«Интилганга толе ёр» деганларидек, «Динамо» футболчиларининг бу интилишлари зоя кетмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги 90+4-дақиқада самарқандлик ёш ҳимоячи Бунёд Исроиловнинг мавсумдаги илк голи «Динамо»га сафардан муҳим ғалаба билан қайтишини таъминлади, 2:3.

Эътиборлиси, мавсумнинг иккита турини очко йўқотиш билан бошлаган «динамочилар», кетма-кет 4 та турни ғалаба билан якунлашди.

Навбатдаги учрашувда «Динамо» 5 май куни «Пахтакор-2» жамоасини қабул қилади.

Биринчи Лига. 6-тур.

29 апрель (жума)

«Орол» – «Динамо» - 2:3

Ҳакамлар:
К. Расулов (Қарши), Н. Болтаев (Навоий), С. Саттаров (Қарши)

Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

Голлар: И.Сейтназаров 40, Р.Мусаев 80 - Амиржон Сафаров 14, Омаджон Тайлоқов 65, Бунёд Исроилов 90+4.

«Орол»: Шаропат Бекимбетов, Шариёр Каримбоев, Навруз Хаипов, Самат Полвонов, Темур Турдиев, Пулат Уразбоев, Расул Мусаев, Максуд Калназаров, Ринат Шулманов, Ислом Сейтназаров, Кайрат Жазизов.

Захира: Жаксибой Алламберганов, Саламат Отамуротов, Фаррух Ниёзимбетов, Ойбек Рузимов, Алберт Сиддиков, Курдиёр Эралиев, Ислом Усмаддинов.

«Динамо»: Михаил Наумов, Акмал Бозоров, Бунёд Исроилов, Алексей Николаев, Фирдавс Абдусалимов, Омад Тайлоқов, Жасур Азимов, Саиджамол Давлатжонов, Достон Ибрагимов, Алишер Холиқов, Амиржон Сафаров.

Захира: Шухрат Муродов, Миркомил Локаев, Лазиз Нуриддинов, Ислом Шарипов, Темур Шарипов, Жонибек Кўчимов, Виктор Клишин.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика