UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  1 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  1 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  1 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  2 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  15 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  7 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  6 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1

Биринчи лига. Бугунги ўйинлари олдидан тахминингиз қандай? Янгиликлар

Биринчи лига. Бугунги ўйинлари олдидан тахминингиз қандай?

Бугун биринчи лиганинг 17-турига старт берилади. “Шарқ” минтақасида 2та, “Ғарб”да эса 3та ўйин бўлиб ўтади.

Хўш, жамоаларнинг ғалабага бўлган имконияти қандай? Қуйида шунга тўхталиб ўтамиз.

“Шарқ” минтақаси

“Оқ-тепа” – “Ёзёвон-Лочинлари”
Чемпионат пешқадами “Оқ-тепа” ўз майдонида ҳар қандай рақибга жиддий қаршилик кўрсатиш билан бир қаторда, осонлик очко улашмайди. Боз устига уларнинг рақиби дебютант “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасидир. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида тошкентликлар сафарда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Катта эхтимол билан бугун ҳам “Оқ-тепа”нинг имкониятини юқори баҳолаймиз. “Ёзёвон-Лочинлари”дан эса сенсация кутиб қоламиз.
Имкониятлар 70х30.   

“Косонсой” – “Бунёдкор-2”
Косонсойликлар ҳам ўз майдонидаги ўйинларни ютиб, мухлисларини қувонтиришга уринади. Лекин бугун уларни жиддий қаршилик кутиб турибди. Боиси “Бунёдкор-2” водийдаги сафар ўйинларида муносиб курашмоқда. Биринчи даврада Тошкентда кечган баҳсда “Косонсой” 2:1 ҳисобида зафар қучганди.
Имкониятлар 60х40.

“Ғарб” минтақаси

“Шердор” – “Обод”

Молиявий жиҳатдан катта муаммоларга дуч келаётган Самарқанднинг “Шердор” жамоасининг чемпионатдаги иштироки ҳам мухлислари кутганчалик бўлмаяпти. Сайфулло Шарипов шогирдлари бугун чемпионат етакчиси Тошкентнинг “Обод” жамоасига қарши майдонга чиқади. Катта эхтимол билан бугун меҳмонлар сафардан ғалаба билан қайтади деган тахминимиз бор. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги тўқнашувида “Обод” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Имкониятлар 40х60.

“Машъал-2” – “Зомин”
Муборакдаги ўйин ҳам қизиқарли кечиши табиий. Дилшод Андаев бошқарувидаги “Машъал-2” осонликча таслим бўлмайди. Лекин “Зомин” ҳам сафардан ижобий натижа билан қайтишни кўзлаши аниқ. Чемпионатдаги илк учрашувда зоминликлар ўз майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Кўрамиз бугун кимнинг омади чопаркин.
Имкониятлар 50х50.

“Орол” - “Хоразм”
Нукусда ҳар қандай рақибга осон бўлмаслиги турган гап. Мухлисларнинг далдаси ҳам жамоа ғалабасини таъминловчи асосий омил бўлиши шубҳасиз. Неъматулла Қутибоев бошқарувидаги жамоа бугун “Хоразм”ни мағлуб этишга уринади. Бизнингча улар мақсадига эришади. Урганчликлар ўз майдонидаги илк учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Имкониятлар 60х40.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика