UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42"Бразилия ЖЧ-2026да Неймар учун ўйнамаса, чемпион бўла олмайди"  1 18:07Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон - Кувайт 4:0 (онлайн ҳисоб)  1 17:59Романо: "Манчестер Сити"нинг янги хариди бугун Англияга учиб боради  4 17:16Отабек Умаров ва Равшан Эрматов Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди  5 16:55Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" назорат баҳсида кумуш медал соҳиби ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 16:28"Динамо" БААга учиб кетди. Абрамов шогирдлари ЖАР, БАА, Россия ва Хитой клубларига қарши ўйнайди  1 16:05"Африкада бир бўлак нон учун ҳар куни эрталаб 20 миль масофани босиб ўтадиган инсонлар бор"  3 15:22"Пахтакор" Туркия йиғини доирасида Чехия клубига мағлуб бўлди  14 15:00Ўзбекистон МТЖнинг Иорданияга қарши ўйини бошланиш вақти маълум  3 14:33Тен Хаг Топ-5га қайтиши мумкин  4 13:48"Манчестер Сити"нинг аҳволи яхши эмас  22 13:15"Пахтакор"нинг навбатдаги трансфери европалик футболчи бўлиши мумкин  13 12:43Салаҳ: "Фойдасиз эмаслигимни исботлаш учун "Ливерпул"ни танлаганман"  5 11:53Breaking! Ҳусановнинг агенти учиб кетди, Абдуқодир "Манчестер Сити"да қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум  30 11:35"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди"  12

Биринчи лига. 7-турда сенсация кўрамизми? Янгиликлар

Биринчи лига. 7-турда сенсация кўрамизми?

Бугун биринчи лиганинг 7-туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади.
Хабарингиз бўлса керак, кеча турнинг дастлабки икки ўйини бўлиб ўтганди. “Шердор” – “Оқ-тепа” баҳсида ҳисоб очилмаган бўлса, Косонда кечган “Аланга” – “НБУ-Осиё” учрашувида эса “банкирлар” 2:1 ҳисобида зафар қучган.
Бугун эса турнинг қолган 6 ўйини бўлиб ўтади. Хўш, бугун сенсация кўрамизми? Бўлажак баҳслар олдидан кимнинг имкониятини қандай кўрасиз?
 
«Хоразм» – «Истиқлол». 70х30
Ҳакамлар
: И. Гармашов (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро), Ш. Раҳматов (Бухоро).
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).

Учрашув муросасиз руҳда кечиши аниқ. “Хоразм”га яқинда Вали Султонов бош мураббий этиб тайинланган. Мураббий шубҳасиз биринчи ўйинида ғалаба қозонишни истайди. Шунга монанд Султонов жамоасини “Истиқлол”га қарши пухта тайёрлаган бўлиши аниқ. Камол Жўнашев бошқарувидаги Тошкент жамоаси сафарда унчалик иши юришмаяпти. Балки улар бунга 7-турда чек қўяр.
 
«Орол» – «Пахтакор-2». 80х20.
Ҳакамлар:
Н. Қосимов (Қарши), А. Калинин (Қарши), Ф. Норсафаров (Қарши).
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
Нукусликларнинг имкониятини юқори баҳолаймиз. Чунки Неъматулла Қутибоев жамоасининг ўйини шахсан ўзимизда илиқ таассурот қолдирди. Нукуслик футболчилар ҳар бир тўп учун курашда ўзини аяб ўтирмаслиги ва улардаги ғалабага бўлган ташналик киши қувонтиради. Тўғри, “Пахтакор-2” ҳам сафардан қуруқ қўл билан қайтмасликка уриниши аниқ. Лекин “Орол”ни ўз майдонида ўйнашини ҳам унутмаслик керак.

«Шўртан» – «УзДонгЖу». 60х40.
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Ш. Файзиев (Жиззах), Ш. Қаюмов (Жиззах).
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
 Турнинг марказий учрашуви деб таҳмин қиламиз. Нозим Муллаохунов бошчилигидаги “УзДонгЖу” иккинчи босқични жуда яхши ўтказмоқда. Хусусан жамоа ортда қолган 6та ўйинда 1та дуранг қайд этди ва қолган барча ўйинда ўз ҳисобига уч очкодан ёздириб қўйди. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган “Шўртан” эса ҳозирча икки бор мағлубиятга учради. Бугун мезбонларга осон бўлмаслиги турган гап. Лекин таркиб борасида рақибидан бир калла устун бўлган ғузорликлар бугун ўз майдонида ўйнайди.   

«Машъал-2» – «Хотира-79». 80х20.
Ҳакамлар:
Д. Каримов (Тошкент), Қ. Абдураимов (Жиззах), Д. Акмалов (Тошкент).
Назоратчи: Т. Дўстов (Бухоро).
Мазкур учрашувда мезбонларнинг ғалабага бўлган имконияти юқори дейиш мумкин. Чунки Дилшод Андаев бошқарувидаги жамоа бу йил ўз майдонида ҳар бир рақибига жиддий қаршилик кўрсатмоқда. Қолаверса “Машъал-2” сафар учрашувларида ҳам керакли натижа қайд этиб келмоқда. Уларнинг бугунги рақиби “Хотира-79” эса аксинча иккинчи босқичда ўзгарди-қолди. Тўғри, давралар оралиғида таркибда жиддий йўқотишлар бўлди. Лекин ҳозирги таркиб ҳам чакки эмас. Балки уйчиликлар бугун омадсизликка чек қўяр. Буни ўйин кўрсатади.

«Зомин» – «Обод». 50х50.
Ҳакамлар
: А. Мўминов (Тошкент вил.), Б. Канназаров (Нукус), Д. Сарсенов (Нукус).
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).
Шубҳасиз турнинг марказий учрашуви. Гарчи зоминликлар моддий жиҳатдан қийинчиликларни бошдан ўтказаётган бўлсада, ўз майдонидаги ўйинларда ғалаба қозонмоқда. Спартак Муртазоев Зоминда камтарона шароитдан келиб чиқиб, курашчан жамоа шакллантирган. Тошкентнинг “Обод” жамоаси ҳам бу йил дебютант бўлишига қарамай, илиқ таассурот қолдирмоқда. Жамоа таркибида биринчи лига тоифасида тажрибали бўлган ўйинчилар етарли. Айнан ушбу жиҳат ҳам жамоа натижаларига ижобий таъсир ўтказмоқда. Бугунги ўйин олдидан жамоаларнинг ғалабага бўлган имкониятини 50га50 дея баҳоладик.

«Ғаллакор-Автомобилчи» – «Қўқон-1912»
Ҳакамлар
: М. Муҳамедов (Тошкент вил.), С. Еремеев (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент).
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).
Молиявий муаммоларга дуч келаётган ғаллаоролликларнинг охирги ўйинларда қайд этаётгани натижалари жуда ҳам ҳуник кўриниш олмоқда. Хусусан бу жамоа охирги икки ўйинда ўз дарвозасидан жами 14та гол ўтказиб юборди. Ундан олдин “Оқ-тепа”дан 10та гол қабул қилиб олганди. Бунининг сабабларини жамоа бош мураббийи Фурқат Ўролов таркиб ёшартирилгани билан изоҳлади. Бугун “Ғаллакор-Автомобильчи” яна бир жиддий рақиб синовидан ўтади. Олий лигага чиқишни кўзлаётган “Қўқон-1912” рақибни ҳурмат қилган холда майдонга чиқса мақсадига етади. Акс холда биринчи лигада ҳамма нарса бўлиши мумкин.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика