UZ

Сўнгги янгиликлар

06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  4 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26

Биринчи лига-2017. Мавсумнинг якуний статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига-2017. Мавсумнинг якуний статистикаси

2017 йилги биринчи лига баҳслари ўз якунига етди. Ғолиб ва совриндорлар аниқланди, келаси йили олий лигага чиққан жамоа номини ҳам билиб олдик.

Ўқувчиларимизга биринчи лиганинг якуний статистикасини тақдим этамиз.

Бу мавсум биринчи лигада 306та ўйин ўтказилди.  Дарвозаларга  991та тўп киритилди (ўртача ҳар бир ўйинга 3,24 тадан тўп тўғри келади).

«Цементчи» ўз майдонда мағлуб бўлмади. «Нурафшон» ва «Ғаллаорол» сафарда умуман ғалабага эриша олмади.

«Цементчи» ўз майдонида дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборди – 5та. «Хотира-79» эса ўз майдонида дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган – 34та.

«Цементчи» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кам – 17та тўп ўтказиб юборди. «Хотира-79» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кўп – 71та тўп олиб чиқди.  
 
«Цементчи» ўз майдонида энг кўп тўп киритган – 62та. «Нурафшон» ўз уйида энг кам 23та гол киритган.

«Цементчи» сафар учрашувларида энг кўп тўп киритган – 35та. «Насаф-2» эса сафар учрашувларида энг кам тўп киритган – 6та.

«Цементчи» ўз майдонида энг кўп очкони қўлга киритган – 47 та. «Нурафшон» ўз майдонида энг кам очко йиққан – 21та.


Сафар учрашувларида ҳам «Цементчи» энг кўп очкони қўлга киритган – 38. «Ғаллаорол» сафар учрашувларида энг кам очкони қўлга киритган – 3.

Бу йилги мавсумда урилган 991та голдан 647таси (65,29%) мезбонлар, 344таси (34,71%) меҳмонлар ҳисобига ёзилди.  

Бўлиб ўтган 306 учрашувнинг  179тасида (58,5%) майдон эгалари, 73тасида (23,86%) меҳмонлар зафар қучишган.  55 ўйинда (17,87%) эса томонлар муроса кўчасини танлаганлар.

36та тур давомида футболчилар жами 1145 бор сариқ карточка билан жазоландилар (ўртача ҳар бир ўйинга 3,74тадан карточка тўғри келади). 77 марта футболчиларга қизил карточка кўрсатилди (ўртача ҳар бир ўйинга 0,25 тадан четлатиш тўғри келади).

Учрашув ҳакамлари 138 марта 11 метрлик белгини кўрсатишди. 98 ҳолатда (71,01%) тўп дарвозага киритилди. 40 вазиятда эса тўп дарвозага “киришни” хоҳламаган.

Бу мавсумда 13та автогол қайд этилди. Эшнияз Жамиев («Орол») икки марта ўз дарвозасига гол урган ягона футболчи бўлди. Саламат Отамуротов («Орол»), Жаъфар Исмоилов («Норин»), Мақсад Ибрагимов («Ёзёвон Лочинлари»), Умрилло Рамазонов («Нурафшон»), Ғайрат Ўдаев («Хоразм»), Шуҳрат Ҳамидов («Хотира-79»), Сарвар Сафаров («Хотира-79»), Улуғбек Олимов («Ёзёвон Лочинлари») ва Д.Рашидов («Ғаллаорол»),  Қобил Норқўзиев («Ғаллаорол») ва Лазиз Нуриддинов («Ғаллаорол») ўз дарвозаларига бир мартадан тўп киритиб қўйишди.

Мавсумда 96та дубль қайд этилди. 54 футболчи бир учрашувда икки марта гол уришга муваффақ бўлди. Шаҳбоз Убайдуллаев («Машъал-2») 9 марта, Акмал Абдураҳмонов («Сурхон») беш, Даврон Исоқов («Цементчи») тўрт марта дубль қайд этди.  

12 марта хет-трик кузатилди. Баҳром Нарзуллаев («Нурафшон») ва Орифхўжа Абдухолиқов («НБУ-Осиё») икки бор хет-трикка эришишди. Абдулазиз Юсупов («Цементчи»), Зафар Қорақулов («Янгиер»), Зоҳиджон Исмоилов («Ёзёвон-Лочинлари»), Наврўз Хаипов («Орол»), Озод Комилов («УзДонгЖу»), Севдиёр Ҳамроқулов («Ғаллаорол»), Темур Исмоилов («Хоразм») ва Фирдавс Асадов («Андижон») бир мартадан хет-трик қайд этишди.

Уч футболчи битта ўйинда рақиб дарвозасига 4та гол уриб покер қайд этишди: Абдулазиз Юсупов («Цементчи»), Шаҳбоз Убайдуллаев («Машъал-2») ва Шоҳжаҳон Аббосов («Цементчи»).


Беллашувларини жами 255079 мухлис бевосита ўйингоҳларда томоша қилди. (Ўртача ҳар бир ўйинга 845 томошабин тўғри келади).

Энг кўп томошабин «Андижон» – «Истиқлол» учрашувига ташриф буюрди – 5821. Энг кам томошабин эса «Локомотив-БФК» – «Зомин» учрашувига ташриф буюрган – 27 нафар.

Мухлислар тўплаш борасида «Андижон» жамоаси биринчи бўлди– 58136. «Цементчи» 52188 кўрсаткич билан иккинчи бўлди. «Ғаллаорол» эса 42089 натижа билан учинчи ўринни банд этди. «Янгиер» ўйинларига эса энг кам томошабин келган – 11645.

«Цементчи» жамоаси ўз майдонида ҳам энг кўп ишқибоз тўплаган – 39612та. «Локомотив-БФК» бу борада энг паст кўрсаткичга эга бўлди – 1056.

Сафар ўйинларида «Истиқлол» жамоасининг (20915) мухлиси кўп. Сафарда «Янгиер»нинг мухлислари энг оз – 8605.

Бу йилги мавсумнинг 306та учрашувидан 74тасида йирик ҳисоб қайд этилди. «Цементчи» энг кўп 13та йирик ҳисобдаги ғалаба бор. Чемпионатнинг энг йирик ҳисоби «Цементчи» – «Нурафшон» (ҳисоб – 10:0, 15-тур) учрашувида қайд этилди.

Бўлиб ўтган 306 учрашув 26 хил натижа билан якунланди. 1:0 ҳисоби энг кўп – 48 марта, 2:1 – 47 марта, 2:0 – 32 марта, 1:1 – 27 марта, 3:1 – 24 марта, 3:0 – 21 марта, 4:0 – 15 марта, 0:0 ва 3:2 – 13 марта, 2:2 – 11 марта, 4:1 – 10 марта, 4:2 – 7 марта, 5:2 ва 5:1 – 6 мартадан, 4:3 - 5 марта, 6:1 – 4 марта, 6:0 – 3 марта, 5:0, 7:0, 3:3, 4:4 ва 8:0 – 2 мартадан, 10:0, 5:3, 8:2 ва 8:1 - 1 мартадан қайд этилди.  
 

Биринчи лига-2017 сериялари

Ғалабали серия – «Истиқлол» - 8 учрашув
Мағлубиятсиз серия – «Истиқлол» - 14 учрашув
Дурангли серия – «УзДонгЖу», «Сурхон», «Андижон», «Локомотив-БФК» ва «Янгиер» - 3 учрашув
Дурангсиз серия – «Нурафшон» ва «Ёзёвон-Лочинлари» - 17 учрашув
Ғалабасиз серия – «Нурафшон» -  10 учрашув
Мағлубиятли серия – «Нурафшон» - 10 учрашув
Голли серия – «Истиқлол» - 20 учрашув
Голсиз серия – «Нурафшон» - 7 учрашув
Гол ўтказиб юбориш бўйича серия – «Хотира-79» - 28 учрашув
«Қуруқ» серия – «Сурхон» - 4 учрашув
Йирик ғалабали серия – «Цементчи» ва «Андижон» - 3 учрашув
Йирик мағлубиятли серия – «Хотира-79» - 3 учрашув
Йирик ғалабасиз серия – «Ғаллаорол» - 23 учрашув
Йирик мағлубиятсиз серия – «Истиқлол» -  34 учрашув
Четлатишли серия – «Орол» - 3 учрашув
Четлатишсиз серия – «Истиқлол»  - 34 учрашув


Биринчи лига-2017 якунлари. Ҳакамлар статистикаси
 
Якунига етган мавсумнинг статистикаларини беришда давом этамиз. Навбат учрашувларни бошқариб борган ҳакамларга етиб келди.

Жорий мавсум олий лига учрашувларини жами 37 нафар ҳакам бошқарди. Энг кўп ўйинни Игорь Гормашов бошқарди – 15та. Кейинги ўринни 14та учрашувда ишлаган Игорь Худойдотов эгаллади. Ўйинлар бўйича кучли учликни Наим Қосимов, Олим Тўйчибоев ва Элёр Турсунов якунлаб беришди – 13та ўйин.


– энг кўп учрашув бошқарган ҳакам: Игорь Гормашов 15та.
– энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакам: Игорь Гормашов 696та.
– ўртача энг кўп сариқ карточка кўрсатган ҳакам: Ҳасан Рўзиев, Равшан Эрматов ва Темур Тўхтасинов 1та ўйинга ўртача 6тадан
– энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакам: Олим Толибжонов 4та.
– ўртача энг кам сариқ карточка кўрсатган ҳакам: Олим Толибжонов 1та ўйинга ўртача 1тадан
– энг кўп қизил карточка кўрсатган ҳакам: Игорь Худойдотов 11та.
– ўртача энг кўп қизил карточка кўрсатган ҳакам: Дмитрий Пислегин 1та ўйинга ўртача 1,5тадан
– энг кам қизил карточка кўрсатган ҳакамлар: Равшан Эрматов, Султонмуродов Абдураҳмонов, Вадим Агишев, Рустам Бобомуродов, Владислав Цейтлин, Шерзод Қосимов, Александр Лупашко, Александр Лупашко ва Олим Толибжонов – 0 тадан.
– энг кўп пенальти белгилаган ҳакам: Игорь Гормашов - 14та.
– ўртача энг кўп пенальти белгилаган ҳакам: Азиз Асимов 1та ўйинга ўртача 1тадан
– энг кам пенальти белгилаган ҳакам: Темур Тўхтасинов, Равшан Эрматов, Султонмурод Абдураҳмонов, Вадим Агишев, Рустам Бобомуродов, Шерзод Қосимов, Александр Лупашко –  0та.

Ўзбекистон чемпионати 2015. Ҳакамларнинг жорий мавсум статистикаси



Ҳакам

Ўйин

СК

ҚК

Пен

Ўрт.балл

Игорь Гормашов

15

69

1

14

8,04

Игорь Худайдатов

14

50

11

7

8,18

Наим Косимов

13

36

4

4

8,12

Олим Тўйчибоев

13

50

2

7

8,28

Элёр Турсунов

13

51

3

5

8,22

Аҳмад Эргашев

12

46

6

2

8,05

Далетбой Жалимов

12

50

1

7

8,09

Исҳоқ Ибрагимов

12

51

1

5

8,2

Комилжон Расулов

12

43

1

4

8,19

Акобирхўжа Шукуруллаев

11

38

2

5

8,24

Равшан Абдувоҳидов

11

45

2

7

8,09

Шавкат Насибуллаев

11

31

3

4

8,05

Шерзод Ражабов

11

47

1

4

7,9

Анатолий Рубаков

10

33

1

7

8,2

Аскер Нажафалиев

10

33

2

4

8,34

Жасур Мухторов

10

37

2

5

8,3

Руслан Лутфуллин

10

41

3

4

8,31

Фирдавс Норсафаров

10

44

7

3

8,07

Аҳрол Рисқуллаев

9

40

1

4

8,23

Бахтиёр Юльчараев

9

30

5

5

7,96

Дмитрий Клепиков

9

23

3

6

8,18

Акмал Раҳимов

8

31

2

7

8,2

Виктор Серазетдинов

7

26

1

3

8,37

Дилшод Каримов

7

26

2

5

8,26

Александр Лупашко

5

13

0

0

8,16

Вадим Агишев

5

21

0

0

8,6

Владислав Цейтлин

4

14

0

1

8,75

Зокир Қодиров

4

15

3

2

8,32

Олимжон Толибжонов

4

4

0

3

8,6

Ҳасан Рўзиев

4

24

1

1

8,48

Равшан Эрматов

3

18

0

0

9

Султонмурод Абдураҳмонов

3

13

0

0

7,83

Шерзод Қосимов

3

8

0

0

8,57

Азиз Асимов

2

10

1

2

8,65

Дмитрий Пислегин

2

10

3

1

8,25

Рустам Бобомуродов

2

8

0

0

8,25

Темур Тўхтасинов

2

12

2

0

8,2



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика