UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  0 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  0 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0

Биринчи давра якунлари. Дарвозабонлар ҳақида Янгиликлар

Биринчи давра якунлари. Дарвозабонлар ҳақида

Олий лига клублари биринчи даврада 33 нафар дарвозабон хизматидан фойдаланишди.

"Локомотив" мураббийлари дастлабки даврада икки нафар посбонни майдонга туширишди. Игнатий Нестеров жамоанинг асосий посбони экани ҳеч кимга сир эмас. Тажрибали дарвозабон 12та ўйинда иштирок этиб 8та гол ўтказди. Бешта учрашувда рақиблар Нестеров дарвозасига йўл топа олишмади. Қолган учта баҳсда эса "темирйўлчилар" дарвозасини Маъмур Икромов қўриқлади. У 2та ўйинда гол ўтказмади. Фақатгина "Навбаҳор" билан учрашувда икки бор тўп ўтказиб юборди холос. Қизиғи "Локо" дарвозасига биринчи даврада иккита пенальти белгиланди. Иккала посбон бир мартадан 11 метрли жарима тўпини қайтаришга муваффақ бўлишди.



"Қўқон-1912" дарвозасини дастлабки даврада уч нафар дарвозабон қўриқлади. Тажрибали Азиз Ашуров 7та баҳсда иштирок этиб 6та гол ўтказди. Музаффар Абдуллаев ва Никита Рибкин эса 4тадан учрашувда майдонга тушишди. Қизиғи қўқонликлар дарвозасига биринчи даврада белгиланган учала пенальти ҳам Рибкин майдонга тушган ўйинларда кузатилди.



"Насаф" таркибида икки нафар дарвозабон ўйнади. Элдорбек Суюнов мавсум бошида жароҳат олгани боис Санжар Қувватов "аждарлар" дарвозасини қўриқлади. У 5та ўйинда иштирок этиб 3та гол ўтказиб юборди. Суюнов эса 10та ўйинда 11та тўп ўтказди. Иккала посбон биргаликда жами 5та учрашувда гол ўтказишмади. "Пахтакор"га ўтган Суюнов биринчи даврада ўз дарвозасига белгиланган иккита пенальтидан бирини қайтаришга муваффақ бўлди.



Виктор Кумиков ҳам кўпчилик сингари икки нафар посбон хизматидан фойдаланишга қарор қилди. Дастлабки тўртта турда "Олмалиқ" дарвозасида Акбар Тўраев турди ва жами 9та гол ўтказиб юборди. Шундан сўнг дарвозани Хуршид Ходжаев эгаллади. 11та учрашувда Ходжаев 2 мартагина ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди холос. 9та ўйинни "қуруқ" ўтказган Ходжаев биринчи даврада бу борада рекордчи бўлди. "Олмалиқ" дарвозасига белгиланган 3та пенальти ҳам голга айлантирилди.



Биринчи даврада энг кўп дарвозабон "Пахтакор" сафида майдонга тушди. Жамоада асосий посбон Александр Лобанов ҳисобланади. У 13та ўйинда майдонга тушди ва 18 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Лобанов жароҳат олган пайтда мураббийлар битта ўйинга Ботирали Эргашевни майдонга туширишди ("Динамо" билан 0:1). Лобанов "Локо" билан ўйин сўнггида қизил карточка олганида захирадан Хожиакбар Жўраев бир неча сонияга майдонга тушганди. "Локомотив" билан учрашувдан сўнг "Навбаҳор"га қарши баҳсда Шохрух Раимов дарвозани қўриқлади ва гол ўтказмади.



Мавсумнинг биринчи қисмида "Бухоро" таркибида 3 посбон ўйинларда иштирок этди. "Қизилқум"дан келган Эркин Жабборов 8та учрашувда майдонга тушиб 13та гол ўтказиб юборди. Акмал Турсунбоев эса 6та баҳсда иштирок этиб 7та гол ўтказди. Муҳиддин Худоёровга эса мураббийлар фақат битта ўйинда ("Обод" билан 0:1) имконият беришди холос.



"Бунёдкор" дарвозабони Муроджон Зуҳуров биринчи давранинг барча ўйинларида ўзгаришларсиз майдонга тушишга эришди. Мана шу 15та ўйинда унинг дарвозасига 16та гол урилди. Зуҳуров дарвозасига бир марта пенальти белгиланди ва уни посбон қайтаришга эришди.


 
"Металлург" таркибида ҳам кўпчилик жамоалар сингари икки дарвозабон майдонга тушди. Суҳробжон Султонов 9та ўйинда 10та гол ўтказди, Зафар Сафоев эса 6та учрашувда 9та гол ўтказиб юборди. Сафоев ўз дарвозасига белгиланган икки пенальтидан бирини қайтаришга эришганини ҳам қўшимча қилиш лозим.



"Қизилқум" сафида ҳам дарвоза икки посбонга ишониб топширилди. Дастлабки турларда жамоа дарвозасини Умид Хонимқулов қўриқлади ва 5та учрашувда 6та гол ўтказди. Кейин мураббийлар тажрибали Артём Макосинга ишонч билдиришди. 10та ўйинда бу дарвозабон 10та гол ўтказди. Тўрт учрашувда рақиблар Макосин дарвозасига йўл топа олишмади. Бироқ Макосин 2та пенальтини қайтара олмади, Хонимқулов дарвозасига белгиланган битта пенальти эса қайтарилди.



Жавоҳир Илёсов "Машъал" клубининг асосий посбонига айланиб бўлди. Биринчи даврада 23 ёшли дарвозабон 15та ўйининг барчасида тўлиқ ўйнади ва 13та гол ўтказиб юборди холос. 7та учрашувда рақиблар Илёсовга гол ура олишмади. Биринчи даврада Жавоҳир Илёсов дарвозасига 4 марта пенальти белгиланди. Посбон уларнинг 3тасини қайтаришга эришди! Биринчи даврада энг кўп пенальтини айнан Илёсов қайтарди.


"Навбаҳор" дарвозасини ҳам дастлабки даврада бир нафар посбон қўриқлади. Асилбек Омонов 15та ўйинда ўз дарвозасидан 19та гол ўтказиб юборди. Ҳакамлар биринчи даврада унинг дарвозаси томон энг кўп, 5та пенальти белгилашди. Омонов улардан биттасини қайтаришга эришди.


Биринчи лигадан олий лигага қайтган "Динамо" дарвозасида икки нафар посбон турди. Михаил Наумов 11та ўйинда майдонга тушиб 13та гол ўтказиб юборди. Тажрибали Тимур Жўраев 4та учрашувда қатнашди ва ўз дарвозасидан 5та тўп олиб чиқди.


Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубида икки нафар ёш посбон майдонга тушди. Шохрух Эшбўтаев 12та ўйинда дарвозани қўриқлаб 18та гол ўтказиб юборди. Сарвар Каримов 3та учрашувда қатнашди ва рақиблар унинг дарвозасига 8та гол уришди. Жиззах клуби дарвозаси томон белгиланган 3та пенальтининг барчасига голга айлантирилди.


Дастлабки даврада "Шўртан" мураббийлари икки нафар посбонни майдонга туширишди. Асосий посбон Элдор Тожибоев ҳисобланади. У 15та ўйинда ўз дарвозасидан 20та гол ўтказиб юборди. Биринчи даврада ҳеч бир посбон Тожибоевдан кўпроқ гол ўтказгани йўқ. Тожибоев "Қизилқум" билан ўйинда қизил карточка олгани учун ўша ўйинда Алибек Туробов захирадан майдонга тушганди. 23 дақиқа ҳаракат қилган Туробов битта гол ўтказиб юборди. Тожибоев ўз дарвозасига белгиланган 3та пенальтининг ҳеч бирини қайтара олмади.


Фарғоналиклар дарвозасини икки посбон қўриқлади. Абдумавлон Абдужалилов 8та учрашувда 14та тўп ўтказди, Ўткир Юсупов 7та баҳсда 11 бор гол ўтказиб юборди. Дарвозабонлар жами 3та ўйинда гол ўтказиб юборишмади. Юсупов дарвозасига икки бор пенальти белгиланди ва уларнинг иккаласи голга айланди.


Олий лига аутсайдери "Обод" клуби дарвозабони Ширинбой Абдуллаевни рақиблар 12та ўйинда 18 марта ранжитишди. Азамат Аҳмедов эса 3та учрашувда 12 бор гол ўтказиб юборди. "Обод"нинг биттаю-битта қуруқ ўйини Ширинбой Абдуллаев қўриқлаган ўйинга ("Бухоро" 1:0) тўғри келганди.



1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

Ходжаев Хуршид

"Олмалиқ"

11

990

9

2

0,18

495

1

0

0

Тўраев Акбар

"Олмалиқ"

4

360

1

9

2,25

40

2

0

0

Зуҳуров Муроджон

"Бунёдкор"

15

1350

3

16

1,07

84

1

1

1

Жабборов Эркин

"Бухоро"

8

720

2

13

1,62

55

0

0

0

Турсунбоев Акмал

"Бухоро"

6

540

2

7

1,17

77

0

0

0

Худоёров Муҳиддин

"Бухоро"

1

90

0

1

1

90

0

0

0

Наумов Михаил

"Динамо"

11

990

3

13

1,18

76

1

0

0

Жўраев Тимур

"Динамо"

4

360

1

5

1,25

72

0

0

0

Ашуров Азиз

"Қўқон-1912"

7

630

2

6

0,86

105

0

0

0

Рибкин Никита

"Қўқон-1912"

4

360

0

6

1,5

60

3

1

1

Абдуллаев Музаффар

"Қўқон-1912"

4

360

1

4

1

90

0

0

0

Макосин Артём

"Қизилқум"

10

900

4

10

1

90

2

0

0

Хонимқулов Умид

"Қизилқум"

5

450

1

6

1,2

75

1

1

1

Нестеров Игнатий

"Локомотив"

12

1080

5

8

0,67

135

1

1

1

Икромов Маъмур

"Локомотив"

3

270

2

2

0,67

135

1

1

1

Илёсов Жавоҳир

"Машъал"

15

1350

7

13

0,87

104

4

3

3

Султонов Суҳроб

"Металлург"

9

810

2

10

1,11

81

1

0

0

Сафоев Зафар

"Металлург"

6

540

1

9

1,5

60

2

1

1

Омонов Асилбек

"Навбаҳор"

15

1350

4

19

1,27

71

5

1

1

Суюнов Элдорбек

"Насаф"

10

900

3

11

1,1

82

2

1

1

Қувватов Санжар

"Насаф"

5

450

2

3

0,6

150

0

0

0

Абдужалилов Абдумавлон

"Нефтчи"

8

720

2

14

1,75

51

0

0

0

Юсупов Ўткир

"Нефтчи"

7

630

1

11

1,57

57

2

0

0

Абдуллаев Ширинбой

"Обод"

12

1080

1

18

1,5

60

1

0

0

Аҳмедов Азамат

"Обод"

3

270

0

12

4

22

2

0

0

Лобанов Александр

"Пахтакор"

13

1170

2

18

1,38

65

1

0

0

Эргашев Ботирали

"Пахтакор"

1

90

0

1

1

90

0

0

0

Раимов Шохрух

"Пахтакор"

1

90

1

0

0

0

0

0

0

Жўраев Хожиакбар

"Пахтакор"

1

1

1

0

0

0

0

0

0

Эшбўтаев Шохрух

"Сўғдиёна"

12

1080

3

18

1,5

60

2

0

0

Каримов Сарвар

"Сўғдиёна"

3

270

0

8

2,67

34

1

0

0

Тожибоев Элдор

"Шўртан"

15

1326

5

20

1,33

66

3

0

0

Туробов Алибек

"Шўртан"

1

23

0

1

1

23

0

0

0


Изоҳ: 1-дарвозабон, 2-клуби, 3-ўйин, 4-дақиқа, 5-Қуруқ ўйин, 6-ўтказган гол, 7-ўйинлар бўйича ўртача ўтказилган гол, 8-ҳар неча дақиқада гол ўтказилган, 9-пенальти белгиланган, 11-қайтарилмаган пенальти, 12-қайтарилган пенальти


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика