UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Биринчи давра мураббийларда қандай таассурот қолдирди? Янгиликлар

Биринчи давра мураббийларда қандай таассурот қолдирди?

«Эрудит Спорт» газетаси биринчи давра якунларига кўра, Олий лига бош мураббийлари ўртасида сўровнома ўтказди.
4 савол ва жавобдан иборат сўровномада, турнир пешқадами бўлиб турган «Локомотив» жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовнинг айтишича, унга жамоасининг уй учрашувларидан ташқари, Самарқанддаги стадионда тўп суриш манзур бўлган. Қуйида аксарият мураббийларнинг сўровномадаги жавобларини келтирамиз.

Саволлар:

1. Биринчи давра сизда қандай таассурот қолдирди?

2. Кучли тўртлик жамоалардан ташқари, қайси жамоанинг ўйини сизга маъқул бўлди?

3. Уй учрашувларидан ташқари, қайси стадионларда тўп суриш нисбатан ёқимли ва нега?

4. Имконияти бўлганда, Олий Лигадаги қайси уч нафар футболчини ўз жамоангизга қўшиб олган бўлардингиз?



Вадим Абрамов (“Локомотив” бош мураббийи):

1. Таассуротлар ижобий. Биз ўзимиз мақсад қилган ўриндамиз.

2. «Олмалиқ» жамоасининг ўйинлари манзур бўлди. Бу жамоа гранд клубларга ҳамиша жиддий қаршилик кўрсатади.

3. Ўз майдонимиздан ташқари, менга «Пахтакор» стадионида тўп суриш ёқимли. Шунингдек, Самарқанднинг «Динамо» стадионидаги майдон ҳолати ва ўйингоҳдаги атмосфера манзур бўлди. Биз у ерда чемпионат ва кубок учрашувида тўп сурдик.

4. Бу саволга жавоб бериш бироз ноқулай, чунки ҳозир уларни номма-ном айтсам, барчаси олдимга югуриб келишади (кулади). Албатта, бу ҳазил. Жиддий айтсам, Олег Зотеев, Жамшид Искандаров ва Кахи Махарадзеларни ўз жамоам таркибида кўришни истардим.



Рўзиқул Бердиев: (“Насаф” бош мураббийи):

1. Мени ажаблантирмади. Чунки юқоридаги тўртлик жамоа чемпионатда ҳам, Кубокда ҳам яққол ажралиб турди. Бу нарса бир неча йилдан бери такрорланиб келяпти. Мен учун янгилик бўлмади.

2. Бу борада айтадиган бўлсам, “Қизилқум” ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти. “Машъал” жамоасининг ҳам ўйини кутилганидан яхшироқ чиқди. Шунингдек, “Андижон”нинг кутилмаган охирги ўринга тушиб қолиши ҳам чинакам янгилик бўлди.

3. Кўп ўйинларимизни сафарда ўтказдик. Барча майдонларнинг сифати ҳам талаб даражасида эмас. Аммо мухлисларнинг ўйинимизга кўп келишгани бизга қайсидир тарафдан маъқул тушди. “Локомотив” ва “Олмалиқ” стадионида ўйин ўтказдик. Ўша ердаги майдонларнинг сифати ҳавас қиладиган даражада.

4. Жамоамда Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов ва Фозил Мусаевларни ўз жамоамда кўришни истардим.



Мурод Исмоилов (“Нефтчи” бош мураббийи):

1. Ҳамма жамоалар ўртасида тенг курашлар кечмоқда. Юқори ўринларда бораётган ва пастки поғоналарни банд этиб турган жамоалар орасида кураш қизғин. Биринчи даврада бир қанча кутилмаган натижалар ҳам бўлди. Умуман олганда, қизиқарли давом этмоқда.

2. Улардан ташқари бирор жамоани алоҳида айтиб, бошқасини хафа қилгим келмаяпти. Масалан, “Бухоро” ёмон ўйнамаяпти. “Навбаҳор”ни ҳам тилга олиб ўтган бўлардим. “Олмалиқ” жамоасини ҳам ёддан чиқармаслик керак.

3. Майдоннинг сифати ва шароитлари борасида гапирадиган бўлсам, Тошкент жамоаларидаги вазият яхшироқ. Ўйинлар ҳам кечки салқинда ўтказилади. Мухлислик томонидан қарайдиган бўлсак, водий бу борада анча фаол. Наманган ва Андижон майдонларида минглаб мухлислар қаршисида тўп суриш ёқимли. Шунингдек, “Насаф” майдонида ҳам, унинг мухлислари ҳам ажойиб.

4. Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасман. Менга ўз ўйинини тушуниши бўйича ҳар доим Акбар Исматуллаевнинг ўйини ёқади. Уни жон деб қўшиб олган бўлардим. Яна тажрибали ҳимоячи жалб қилган бўлардим, аммо унинг номини айта олмайман.



Бахтиёр Ашурматов (“Навбаҳор” бош мураббийи):

1. Асосий мақсадимиз ишқибозларни ўз ўйинимиз билан хурсанд қилиш ва бу орқали уларни стадионга қайтариш.

2. “Олмалиқ” жамоаси яхши таассурот қолдиряпти. У ерда кучли мураббий ишлаяпти ва таркибида кучли легионерлари ҳам бор. Ҳозирги эгаллаб турган ўрнидан кўра юқори поғоналар учун курашиш имкониятига эга. “Сўғдиёна” охирги ўринларда бўлишига қарамасдан, Даврон Файзиев ажойиб жамоани тузган. «Динамо» жамоаси ўйини ҳам менга манзур бўлди.

3. Менга сафар ўйинларидан кўра ўз майдонимиздаги ўйинларимиз маъқул келади. Меҳмондаги учрашувларимиздан “Бунёдкор” ва “Пахтакор” стадионларида ўтказган ўйинларимиз менга маъқул келди.

4. Биласизми, вазиятга реал баҳо беришни ёқтираман. Жамоаси билан шартномаси бўлган ўйинчилардан кимнидир “Навбаҳор”да кўришни хоҳлардим десам, улар жамоамизда пайдо бўлиб қолишмайди. Лекин чемпионатимизда яхши таассурот қолдираётган ўйинчилар бор. Айтайлик, “Пахтакор”дан Жамшид Искандеров. “Насаф”дан Артур Геворкян билан Элдор Суюнов. Шунингдек, “Бунёдкор” ўйинчиси Сардор Рашидовни ҳам қўшган бўлардим. Улар жамоамизда бўлишганида шерикларига далда бўлишарди.



Рустам Мирсодиқов (“Металлург” бош мураббийи):

1. Қанақа таассурот қолдириши мумкин? Олдинда ҳали иккинчи давра баҳслари турибди. Мавсум тугаганидан кейин нимадир дейишим мумкин. Ҳар доим қизиқ саволлар берасизлар-да, ёқдими-ёқмадими деб. Ҳаммаси режа асосида давом этяпти-ку. Қаердадир яхши, қаердадир ёмон ўйин кўрсатдик. Умумий таҳлилни мавсум тугаганидан кейин қилса бўлади.

2. “Олмалиқ” жамоаси яхши ўйин кўрсатяпти. “Навбаҳор” ва “Навбаҳор” ҳақида ҳам шундай фикрни билдиришим мумкин. “Андижон” ҳам охирги ўринда бўлишига қарамасдан, ҳеч бир жамоа у ерга борганида албатта ютамиз деб айта олмайди. Нимагаки, ҳар бир учрашув қизиқарли ўтди.

3. Қаерда яхши майдон бўлса, ўша ерда ўйнаш футболчиларга ҳам қулай, ҳам осон. Масалан, «Пахтакор», «Бунёдкор», «Насаф», «Динамо» ва яна бошқа жамоаларнинг стадионлари ажойиб ҳолатда. Бу стадионларда тўп суриш анча қулай.

4. Мураббийга бунақанги савол бериш ноўрин. Чунки мен қайсидир футболчини айтсам, унинг мураббийи хафа бўлиши мумкин. Жамоамда тўп сураётган ўйинчилардан қониқаман, менга бошқа футболчилар керак эмас. Бу ҳақда чемпионатдан сўнг гаплашса бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика