UZ

Сўнгги янгиликлар

22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  1 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  208 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  7 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  2 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0 18:00БАА - Ўзбекистон учрашувини катта экранда томоша қилишни истаганлар диққатига!   12 17:54Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Бунёдкор" стадиони учрашувга шай ҳолатда  2 17:20Саудия Арабистонида спиртли ичимликлар: 2034 йилги ЖЧда сайёҳлар учун истисно бўлиши мумкин  10

Бир қатор Футбол Федерациялари раҳбарлари Мираброр Усмоновни табриклашди Янгиликлар

Бир қатор Футбол Федерациялари раҳбарлари Мираброр Усмоновни табриклашди

Япония Футбол Уюшмаси (ЯФУ) Президенти Куния Даини Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмоновнинг янги муддатга сайланганлиги билан табриклади.
Япония футбол жамоатчилиги раҳбари Ўзбекистон футболидаги ўсиш ва ривожланишнинг давом этишига ишонишини айтади.

«Биз ЎФФ билан турли соҳалардаги ўзаро тажриба алмашувлари ва Осиё футболининг тараққиётига асосланган яқин ҳамкорликка умид билдирамиз», - деб ёзилади Куниянинг табрикномасида.

«ЎФФ Президентлигига қайта сайлангангиз муносабати билан энг самимий табрикларимизни қабул қиласиз», - деб ёзади БАА Футбол Уюшмаси Президенти, ОФК Ижроия Қўмитаси аъзоси Юсуф ал-Серкал.  Серкал ўз табрикномасида ҳурматга сазовор Ўзбекистон Футбол Федерацияси Усмоновнинг қайта сайланишидан ташкилотнинг бошқаруви ва ривожланиш йўлида катта катта билим, фойда ва тажриба олишини алоҳида таъкидлайди.

«Шахсан ўз ва Украина Футбол Федерацияси номидан табрикнома йўллаётганимдан хурсандман», - дейилади Украина Футбол Федерацияси Президенти Анатолий Конковнинг табрик хатида. «Фурсатдан фойдаланиб, ҳам шахсий, ҳам федерациялараро алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигимизни айтиб ўтмоқчиман».

Корея Футбол Уюшмаси Президети (КФУ) Монг Гью Чунг ҳам ўз табригида Усмоновнинг президентлиги даврида қўйилган тамал тоши Ўзбекистон футболига кўп йиллар давомида хизмат қилишини ёзади. «Дунё кўраяптики, Сизнинг раҳбарлигингиз остида ЎФФ ва Ўзбекистон футболи тўғри йўналиш бўйлаб ривожланаяпти. Келинг, давлатларимиз футболининг ривожи учун биргаликда мана шундай ишлашда давом этайлик», - дейди КФУ Президенти.

ЎФФ Президенти Мираброр Усмоновнинг қайта сайланганлиги муносабати билан, шунингдек, Эрон Футбол Федерацияси Президенти Али Кафашиан, Озарбойжон Футбол Федерациялари Уюшмаси Ровнаг Абдуллаев, Қирғизистон Футбол Федерацияси Президенти Семетей Султонов, шунингдек, ОФК Ижроия қўмитаси аъзоси Ташима Казо ва бошқалар Янги йил табриклари илова қилинган табрикномалар жўнатган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика